Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Йович поезднинг сўнгги вагонига ҳам чиқа олмади...

Баҳо:
+ | -

Мавсум бошида “Реал Мадрид”га келиб қўшилган Лука Йовичнинг умид учқунлари тобора сўниб бормоқда. Нафақат футболчилик, балки унинг ҳаёти ҳам катта ҳавф остида турибди. Сабаби жуда одий. Футболчи ўз орзусини амалга рўёбга чиқариш учун катта умидлар билан Мадридга келди, бироқ Мадрид уни қабул қилмяпати...

Ачинарлиси шундаки, футболчи шаҳар рэсторанлари ва турли соч турмакларидан бошқа ҳеч нарса билан ёдимизда қолмаяпти. Вақт эса, тобра тез ўтиб кетмоқда. Сербнинг Испания пойтахтидаги саргузаштлари катта эҳтимол билан 3 ойдан сўнг ўз якунига етади. Қарабсизки, ёзда футболчи руҳан синган холда ўртамиёна жамоалардан бирига ўтади ва ҳаммаси тамом!

Шунга қарамай, барчаси спортдаги соғлом рақобат билан боғлиқ албатта. Йовичнинг “Реал Мадрид”даги статистикаси эътибор берган бўлсангиз, барчасига нима сабаб эканлигини дарров пайқайсиз. Марказий ҳужумчи “қаймоқранглилар” сафида 771 дақиқа тўп сурди ва иккита гол киритишга муваффақ бўлди.

Аслида, Йовичнинг кулфатида Зиданни айблаш бироз ноўрин. Сабаби, мураббий мавсум бошида ҳужумчига етарлича имконият тақдим этди. Хатто уни “Мальорка”га қарши учрашувнинг асосий таркибда бошлашига ҳам руҳсат берди, бироқ натижа кутилганидек бўлмади. Кейинчалик, серб Испания Суперкубогида супер имкониятларга эга бўлди, бироқ натижа ўша-ўшалигича қолди. Унинг Саудия Арабистони майдонларида кўрсатган ўйини клуб даражасида эмаслигини барча сезгач, Зидан ҳам “қўл силтади”. Эътиборлиси шундаки, Йович ортда қолаётган мавсум давомида асосан захирадан ўйинга қўшилган бўлсада, атиги бир маротаба ўйин натижасига таъсир ўтказди холос. Ёдингизда бўлса, “Севилья” билан драмматик кечган учрашувда серб Крооснинг зарба бериши учун имконият яратиб берган эди. Тўғриси, бу “Реал Мадрид” сингари клуб футболчисининг статусига мос келадиган мақтов эмас.

Боз устига, мавсум бошида нақд 60 миллион еврога ҳарид қилинган ҳужумчи учун ҳам камлик қилади.

 

Бугун бўлиб ўтадиган “эл-классико” учун қайдномадан ўрин олмаган Лука ҳақида қандай фикр билдириш мумкин? Баъзилар унинг Бенземага асосий таркибдаги ўрнини бериб қўймоқда дея ўйлаши мумкин. Қайсидир маънода бу ҳам ҳақиқат, бироқ аслида Йович етарлича курашувчанлик ва ҳарактер намойиш эта олмади. У кўпчилик кутган орзуси учун охиригача кураш олиб борадиган, қийинчиликда катта бўлган кўзларида олов чақнайдиган йигит эмас экан. Буни Зидан ҳам, мухлислар ҳам, хатто Флорентино Перес ҳам англаб етгани аниқ. Унинг майдондаги ҳаракатларига ҳеч разм солдингизми? Майдонда имконият кам берадиган футболчилар жамоавий прессингда, бош зоналар яратишда фаол бўлишлари одаитий ҳол. Биласизми нега Жанубий америкаликлар Европада тез қўним топишади? Сабаби жуда одий. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Орзуси учун шахсий ҳаёт, дўстлари, севимли машғулотлари, ватан соғинчи ва бошқа кўплаб севимли нарсаларидан воз кеча олишади. Натижа ҳам шунга яраша бўлиши турган гап албатта. Европалик футболчилар орасида ҳам шундай жанговор ҳарактер эгали етарлича топилади, бироқ Йович улардан мустасно.

Эътибор қаратинг, бугунги “эл-класико” қайдномасида Йовичга жой топилмади. Зидан ўзининг биринчи рақамли захира ҳужумчисидан воз кечганча, Мариано Диас учун яна бир имкон беришга қарор қилди. Кўпчилик хатто унитиб юборган Диаз учун бу яна бир имкон. Йовичку деяларли тақдир ином этган туҳфани кўкка совуриб бўлди, балки Мариано поезднинг сўнгги вагонига чиқиб олар. Яна ким билади дейсиз?!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:25, 01.03.2020.
Ўқилди: 6431 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.