Кириш Регистрация

Роналду «Реал»дан кетганидан сўнг Месси «эл-класико»ларда на гол урди, на бир ассист...

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду "Реал"ни тарк этганидан сўнг "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "эл-класико"ларда бирорта ҳам голли вазиятларда иштирок этмади.

Португалиялик футболчи "Ювентус"га ўтиб кетганидан сўнг "кўк-анорранглилар" ва "қироллик клуби" 4 марта тўқнаш келишди. Аммо аргентиналик футболчи бу баҳсларда нафақат гол ура олмади, балки голли узатмани ҳам амалга оширмади.

У сўнгги марта 2018 йилнинг май ойида "Реал"га қарши учрашувда (2:2) гол урган эди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йилнинг ёзида 117 миллион евро эвазига "Ювентус"га ўтиб кетган эди.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 07:46, 03.03.2020.
Ўқилди: 6497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.