Римнинг "Рома" клуби футболчиси Генрих Мхитарян нима учун "Арсенал" клубидан кетганлигини очиқлади.
«АПЛ доирасида бўлиб ўтган «Тоттенхэм» клубига қарши учрашувдан кейин менга Мино Райола қўнғироқ қилди. Жуда яхши эслайман. У менга биринчи рейс билан Римга чипта сотиб олганини айтди.
Барчаси жуда тез амалга ошди. Мен шартнома имзолаганимдан сўнг, бу мавсумда ҳаммасини ўзгартиришим учун ўзимга ўзим ваъда бердим. Ёшингиз 30далигида вақтни ёндириб юбориб бўлмайди.
Қайтадан хурсанд бўлишим учун «Арсенал»ни тарк этдим. Руҳан ва жисмонан италияда анча ўсишга эришдим», — деди Мхитарян.