La Gazzetta dello Sport порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Франциянинг «ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Леандро Паредес ёзда жамоадан кетишга яқин турибди.
25 ёшли аргентиналик футболчи Туриннинг «Ювентус» клубига йўл олиши мумкин. Футболчи А Серияга қайтишни хоҳлаётганини яшириб ўтирмади, чунки унинг ўйин услуби Италия футболига яқинроқ.
Аввалроқ, «кекса синьора» Паредес учун 25 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирганди.