"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг Германия кубоги 1/4 финалининг "Шальке" билан бугунги учрашувини ўтказиб юборади.
31 ёшли футболчи ошқозонидаги муаммо(гастроэнтерит) туфайли майдонга туша олмайди.
"Шальке"га қарши ўйинда "Бавария" ҳимоячиси Люка Эрнандес ҳам жароҳати туфайли ўйнамайди.
"Шальке" - "Бавария" учрашуви Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.