Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Маркус Рашфорд уни жамоага таклиф этган Луи Ван Гал қўл остида ўйнаган йилларини эслади.
«МЮ» таркибидаги дебютимни «Мидтьюлланн» клубига қарши ўтказганимни эслайман. Бош мураббий мени ҳиссиётларга берилиб кетмаслигим ҳақида огоҳлантирганди. Лекин бош мураббий айтганидек бўлганди, жуда ҳаяжонланганман.
Луи Ван Галдан миннатдорман. Мен ишлаган ҳар бир мураббий менга қандайдир ёрдам бергани аниқ, лекин агар Ван Гал бўлмаганида менинг келажигим қандай кўриниш олишини билмайман. У менга «МЮ»нинг асосий таркибида ўйнашимга замин яратиб берган , — деди Рашфорд.