"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака клубнинг ривожланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Ўйлашимча, ҳозирги вазият клубга қўшилганимдан яхшироқ. Биз кутганчалик яхши бўла олмадик, шунинг учун ҳозир биз тўғри ёъналишда ҳаракат қилмоқдамиз.
Мен ушбу клубга соврин ютиш учун келганман ва бу жамоа кубокларни олишга қодирлигини биламан. Биз тўғри йўналишда кетяпмиз.
Ўйлайманки, биринчи кубокни қўлга киритиш бизга катта ёрдам беради ва бизга ишонч қўшади", - деди Уан-Биссака.