Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Бобур Акмаловдан анонс: Бундеслигада Боруссия дербиси

Баҳо:
+ | -

Болалигимизда мактабда қизиқ бир одат бор эди. Синфда энг зўравонлар Биринчи пахан, иккинчи пахан, учинчи пахан... деб аталар ва одатда кучли бешлик бирга юрарди. Биринчи иккинчидан, иккинчи учинчидан кучли бўлгани учун - қачондир ўзаро муштлашувда ютгани учун шунақа кетма-кетлик юзага келганди.

Албатта, қолганлар бешинчи, олтинчи..., ўнинчи ва ҳ.к. Чамаси 5-синфда шаклланган бу иерархия 9-синфда тасодифан ўзгарди. 5 йил давомида Иккинчи бўлиб келган бола Биринчи билан урушиб қолди. Ва... уни енгди. Синфдаги қолганлар ҳайрон. Биринчи деган номни янги Қиролга бериш керак. Берай деса, ҳозиргина Биринчи бўлиб турган эндиги Иккинчидан қўрқишади, бермай деса энди Биринчи бўлиб олган Иккинчидан. У бўлди, бу бўлди, иерархия ўзгарди.

Гап ким нечанчилигида эмас, балки шу мақомга рози бўлиб яшалганида. 5 йил ҳеч ким ортиғига даъво қилмаган турғунлик йилларида. Биринчидан калтак ейиш ва сўкиш эшитишга кўниккан бошқаларда. Ва бир куни буни ўзгартирган тасодифда.

Бугун оқшом ҳам узоқ давом этиб келган анъана ўзгарармикин, нима деб ўйлайсиз? Мёнҳенгладбах 2014 йилдан бери Дортмундни енга олмайди. Охирги 10 ўйин ҳам Дортмунд фойдасига. Нима қилмоқ керак? Балки айнан бу кун уларнинг бурнини қонатиш имкониятидир? Тасодиф ёрдам берармикин ё яшиллар ўз кучи билан енгармиканлар?

Бундеслиганинг айни дамдаги Учинчиси "Боруссия" Дортмунд ва Тўртинчиси "Боруссия" Мёнҳенгладбаҳ, йўқотилган очколар бўйича эса тескариси: Гладбаҳ Учинчи, Дортмунд эса Тўртинчи. Э, уларнинг нечанчи эканлиги ҳам аҳамиятсиз - аҳамиятлиси, улар чемпионлик курашидалар.

Марко Розе ажойиб страйкери Маркус Тюрамнинг йўқлигини ўтган турда Ларс Штиндль билан ечди. Қолаверса, Патрик Ҳерманн ва Бриль Эмболо ҳам бор. Алассан Плеа бобида муаммо йўқ.

Люсьен Фаврнинг қўл остидаги юлдузлар эса ўйини ўхшаб қолса, бундесосмонни ярқиратиб юборишади: Торган Азар, Жейдон Санчо, Эрлинг Ҳоланн, Юлиан Вайгль, Рафа Герреру, Эмре Жан, Ашраф Ҳакимий, Марко Ройс, Марио Гётце, Аксель Витцель...

Хўш, доим калтак еб юрган бола ўзидан кучлироқ бўлиб келган ўзаро тўқнашувлардаги "Биринчи пахан"ни енга олармикан?

22:25 да СпортТВда жонли трансляцияни томоша қилақолинг. Бундеслига ва Евроҳафтадаги марказий ўйинлардан бири, эҳтимол, энг ёрқин афиша.

Учрашамиз!

Бобур Акмалов

Манба: https://t.me/boburachannel
Киритилди: 22:22, 07.03.2020.
Ўқилди: 2680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.