Кириш Регистрация
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм 0-4 Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка 1-0 Лас-Пальмас
11/05 19:00 Олимпик 1-2 Пахтакор
11/05 19:00 Металлург 0-0 Қизилқум
11/05 19:00 Вулверхэмптон 1-3 Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут 1-2 Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон 1-0 Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл 1-1 Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм 2-1 Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм 3-1 Лутон
11/05 19:15 Вильярреал 3-2 Севилья
11/05 21:00 Наполи 0-2 Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест 2-3 Челси
11/05 21:30 Гранада 0-4 Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад

Бугун “Интер”га мухлислик қилишингизга 7 та сабаб

Баҳо:
+ | -

“Ювнетус” ва “Интер” ўртасидаги қолдирилган учрашув бугун бўлиб ўтади. Stadion.uzушбу баҳс олдидан “Интер”га мухлислик қилишнинг фойдалари борасида фикр алмашмоқчи.

 

Чемпионатдаги интирига сўнгмаслиги учун

 

Бугун бўш стадионда бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувда “Интер”нинг ғалабаси жуда муҳим. Қайсидир маънода “Ювентус”нинг ўзи учун ҳам бу мағлубият фойдали бўлади. Сабаби жуда одий. Ушбу мавсумда “Ювентус” кутилганидан анча кучсизроқ футбол намойиш этмоқда, бироқ жамоада янги услубга мослашаётганини ҳам унтумаслик лозим. Бу учрашувдаги мағлубият “Юве”нинг заиф томонларини ЕЧЛ учрашуви олдидан яққол кўрсатиб бериши аниқ. Боз устига, анча йиллардан бери Италияда кузатилмаётган интрига ҳам яна жонланади. Агар бугун Конте қўл остидаги “Интер” ғалаба қозонса ва захирадаги ўйинида ҳам 3 очко ишлаб чемпионлик пойгасига катта иштиёқ билан киришади. Умуман олганда, “А серия” мухлислари “Латцио”нинг ҳам курашга киришганидан мамнун. Агар бугунги учрашувда “Ювентус” ғалаба қозонса, бу интрига ҳам руҳан ва ҳам амалда анча камайиб кетади.

 

“Ювентус” можоролар нишонида

 

“Интер” мухлислари кўтариб чиққан банерларни бир четга суриб ташлаган холда шуни айтишимиз мумкинки, вазият анча жиддий. “Ювентус” эгалари саланмуш Аньелилар сулоласининг Италия ҳокимиятида ҳам етарлича одамлари бор. Айнан уларнинг ташаббуси билан ўйин май ойига қолдирилди, бироқ “Интер” мухлислари ва раҳбарлари бунга кўнмади. Клуб раҳбарлари Аниеллиларнинг Италия спорт вазирлигига босим ўтказишда айблади ва ҳақиқат талаб қилишди. Ушбу шов-шувли чиқишдан сўнг, Италия футбол раҳбарлари учрашувни “Интер”нинг илтимосига кўра қолдирганини баҳона қилди ва ўйинни бугунга белгилади. Аслида “Ювентус” ўйинни қолдириш орқали чипталар сотувидан тушадиган пулларнибой дбергиси келмаган. Боз устига клуб футболчилари 1-март санасида майдонга чиқишга ошиқишмади. Ўйлашимизча бугун ҳам “Юве” ўзи истамаган тарзда ўйинда иштирок этади. Маълумотларга қараганда, клуб сўнгги 3 та ўйинни бўш стадионларда ўтказгани боис 12,3 миллион евро зарар кўрар экан.

 

Чемпионлар фойдасига қарор

 

“Интерънинг хитойлик эгаси Стив Ченг яқиндагина “А Серия” раҳбари Паоло Дал Пинони масхарабоз деб атаганидан хабарингиз бор. Қайсидир маънода Италия футбол раҳбарлари бундан ранжиган бўлиши табиий. Мораттанинг айтишича, Аньелли аввал бошидан ўйинни ортга чўзишни режалаштирган ва шу йўсинда жамоанинг ўйинга яхшилаб тайёргарлик кўриши ва ЕЧЛда йўқотилган кучнинг тикланишини режа қилган экан. Бундан ташқари, “Юве” эгалари клуб мухлислари ёрдами орқали Миланликларни мавсум сўнггида ортда қолдиришни ва уларга иккинчи имконият қолдирмасликни ўйлаб қўйгани ҳам маълум бўлди. Шу ўринда жуда шубҳали статистика билан танишинг. Ушбу мавсумдаги “А Серия” ўйинлари доирасида “Ювентус”нинг фойдасига ҳакамлар ўзлари “билмасдан” 4 хато қарор қабул қилишган бўлиб, бирорта жамоанинг зарарига ишлайдиган хатога “йўл қўйишмаган”. Бундай кўрсатгич “Латсио”да 2:1 бўлса, бечора “Интер”да 1:2! “LeGazzetaDellaSport” нашри берган статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, “Ювентус” ва “Латцио” ҳакамларнинг хатолари бўлмаганида “Интер”дан икки очко камроқ жамғариши керак экан. Агар бугун ҳам ҳакамлар катта саҳнага чиқса ва “масхарабос” сўзи учун “Интер”ни жазоласа, бу катта жанжал билан якунлаши мумкин.

 

“Юве” чемпионга ўхшамаяпти

 

Аслида Сарри жамоаси бошидан кичик кризисни ўтказяпти десак ҳам бўлади. Раҳбарият футболчилардан норози эканлигини ва Сарри нима истаётганини тушунмаятганини ошкора эълон қилмоқда. Натижалар ҳам ҳеч кимни хурсанд қилмаётгани рост. Аҳир “Лион”га бирорта гол ура олмай мағлуб бўлишдику! Ўртамиёналар устидан ғалаба, “Милан” билан дуранг ва “Верона”дан мағлубият. “Ювентус” февралда жуда кўп муаммолар билан тўқнаш келмоқда. Аслида мана шундай тушкун ва жисмоний юкламалар билан “Интер”га қарши тўп суришлари керак эди, бироқ ўйиннинг бошқа кунга кўчирилиши жамоанинг ўзига келиб олиши учун имконият яратиб берди. Шунга қарамай, “Ювентус”нинг ёрқин ўйин кўрсатишига ишониш қийин. Бу мавсумда “Юве” катта ҳисобда ғалаба қозонган учрашувларида ҳам мухлисларнинг кўнглини олишни уддалай олмаяпти. Фақатгина Роналдунинг голлари бироз эътиборни тортмоқда холос. “Ювентус”нинг ўйинида бундан бошқа жозибани топишнинг иложи йўқ.

 

“Интер”нинг ғалабаси муҳим

 

Бугунги ўйинда бутун “Латцио” мухлислари “Интер”га мухлислик қилиши аниқ. Аслида “бургутлар”нинг захира ўриндиғи жуда тор бўлиши мумкин, бироқ Инзаги бу муаммони бартараф этиш борасида катта ҳажмдаги ишни олиб бораётганини ҳам унутмаслик керак. Римлик мухлислар чемпионлик учун курашда асосий даъвогар “Интер” бўлишини исташмоқда. Сабаби жуда одий. Улар “Юве” “Калчаполи”нинг иккинчи қисмини яширин тарзда “суратга олишидан” чўчишмоқда. Боз устига Контенинг жамоасида ҳам муаммолар йўқ эмас. Улар “Латцио” ва “Наполи”га ўйинни бой бериб қўйишди. Бугунги учрашувда “Интер”нинг ғолиб бўлиши “Латсио” учун ҳам жуда муҳим. Сабаби, “Бургутлар” ўзларидан бировнинг ўтиб кетишига йўл қўйишмайди чемпионлик учун курашда яхшигина имкониятга эга бўлиб олишади.

 

Омадсизларга ҳам омад келиши керак

 

Абадий чемпионалрнинг ички биринчиликда ҳар мавсум ғолиббўлишини кузатиш жуда зерикарли. Тан олиш лозим, бу мавсум “Интер”нинг ўйинлари қувноқ ўтмоқда. Агар “Интер” бошлаган ишни якунлашни истаса, сўнгги турларга қадар мардонавор туриб бериши керак. Омад эса, доим кучлиларга кулиб боқади. Қувонарлиси шундаки, Конте ғалабага чанқоқ йигитларни атрофига йиғиб олди. Янг, Лаутаро, Брозович, Лукаку ва бошқа кўплаб футболчилар катта соврин ютиш учун ҳар қандай машаққатга тайёр. Жамоа сардори Ҳанданович 36 ёшга тўлган бўлсада, бирора катта соврин ютгани йўқ. Лондондан келган Эриксен ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади!

 

Саросимдаги Италия шоуга лойиқ

 

Аслида Саррининг натижалари кўзни қамаштириши мумкин, бироқ мухлисларга унинг ўйин услуби завқ улашмаяпти. Енглимаслик учун дурангга ҳам рози бўладиган мураббий бугун ҳам очко бўлиб олишга қарши бўлмаслиги аниқ. Энг ачинарлиси шундаки, бундай ўйин билан айни дамда катта саросимани бошидан ўтказаётган Италия халқини бироз бўлсада чалғитишнинг иложи йўқ.

 

Агар бугун “Интер” ўйин давомида катта босимни амалга оширса, “Юве” ҳам очиқ ўйин намойиш этса, бутун мамлакат 90 дақиқа давомида Коронавирос ҳақида ўйлашдан тўхтайди. Голлар, майдондаги кураш, баҳсли вазиятлар барча-барчани бироз бўлсада муаммолардан узоқлашишига сабаб бўлади. Футбол олми учун кўплаб супер юлдузларни тақдим этган халқ бугун тамошабоп футбол кўришга хақли!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:39, 08.03.2020.
Ўқилди: 8393 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.