Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Ла лига. «Реал» иккинчи марта «Бетис»ни мағлуб эта олмади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чепионатининг 27-тури доирасида «Реал» сафарда «Бетис» клуби меҳмони бўлди. Кетма-кет 6та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаётган андалусияликлар мавсум пешқадамини мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Ўйин давомида анча дадил ҳаракат қилган мезбонлар баҳснинг 40-дақиқасига келиб ҳисобни очишди. Сидней 12 метрлардан кучли зарба билан "тўққизлик"ни нишонга олди. Мадридликлар эса биринчи бўлимнинг ўзида мувозанатни тиклашди. Ҳимоячининг эҳтиётсиз ҳаракати туфайли жарима майдони ичида Марсело йиқитилди. Бенземанинг пенальтидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади — 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳам "Бетис" ўз темпини туширмади. 55-дақиқада Фекир ва Каналес комбинация орқали Хоакинни яккама-якка вазиятга чиқаришди. У Куртуани алдаб ўтдию, бўш қолган дарвозага зарба бериш ўрнига узатма беришга қарор қилди. Аммо тўпни Модрич эгаллаб олди. Баҳснинг 70-дақиқасида "Реал" кетма-кет 3та зарба билан тўпни дарвозага жойлай олмади: дарвозабон, тўсин ва ноаниқ зарба.

Учрашувнинг 82-дақиқасида эса Бензема майдон марказида берган узатмани Кристиан Тельо эгаллаб олди, катта тезликдан ҳимоячилардан ўтиб кетди ва аниқ зарба билан "Мадрид" дарвозасини забт этди.

Ўйин сўнгида Зидан жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун 2та имкониятга эга бўлди. Аммо Рамос ва Бензема вазиятлардан фойдалана олишмади.

Шу тариқа, "эл-класико"да ғалаба қозониб, биринчи ўринга қайтган "Реал", битта турдан кейиноқ яна иккинчи поғонага тушиб қолди. Қизиғи, "қаймоқранглилар" биринчи даврада ҳам ушбу рақиб билан ўйинда очко йўқотишган эди (0:0).

Испания Ла лигаси, 27-тур
БЕТИС – РЕАЛ МАДРИД - 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 40 Сидней, 1:1 – 45+2, пенальти Бензема, 2:1 – 82 Тельо.
Бетис – Роблес, Сидней, Бартра, Морено (Педраса, 77), Эдгар Гонсалес (Родригес, 73), Эмерсон, Гуардадо, Хоакин (Тельо, 66), Каналес, Фекир, Морон.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Марсело (Менди, 59), Варан, Милитао, Модрич (Вальверде, 79), Кроос (Мариано Диас, 69), Каземиро, Васкес, Винисиус Жуниор, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Марсело (55), Гуардадо (74).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:16, 09.03.2020.
Ўқилди: 11625 марта.
Фикрлар: 54 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5505]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3570]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3125]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2252]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1981]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1887]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1659]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1594]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1538]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик