Ушбу рукнимиздаги суратлар билан таништиришда давом этамиз.
“От изини той босар” мақоли қанчалар тўғри.
Германия футболи қироллари. Герд Мюллер ва Франц Беккенбауэр Манас Афхами билан бирга
Суарес ва Гризмандан аввалроқ шу йигитлар “Барса”нинг гол киритишига жавобгар футболчилар эди
Зола Италияни жуда қийин аҳволда қолдириб кетмоқда. ЖЧ 1994. 1/8 босқичи. Италия ўзи шундоқ ҳам Нигериядан 0:1 ҳисобида ортда қолмоқда… Шунга қарамай, Роберто Баджо учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни тенглаштиради ва қўшимча бўлимларда яна бир бор гол киритиб Нигерияни уйига жўнатиб юборади.
Баджо ва Гвардиола “Брешиа”да бирга тўп сурганидан хабарингиз борми?
“Спортинг” сафидаги Давид Виллани танидингизми?
Кака 2002-йилги мундиалга “Сан-Пауло” футболчиси сифатида ташриф буюрган
Барча Сон Ҳюн Мин эришаётган ютуқлар билан ҳайратланиши мумкин, бироқ Кореяда доиммо Бум Кун Ча биринчи рақамли бўлиб қолади. 1979-йил. Бум Кун Ча Юрген Грабовский билан бирга “Франкфурт” сафида ҳаракат қилган даврлардан эсдалик
1981-йил. “Динамо Тбилиси” СССР учун “Кубог эгалари кубоги” мусобақасида зафар қучгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб кетгани аниқ. Ушбу суратда, Отар Габелиа, Давид Кипиани, Александр Чивадзе сингари ўз даврининг тенгсиз футболчилари акс этган
1995-йил. “Блекберн”нинг чемпионлик учун кўрсатган қаҳрамонлиги олдида “тулкилар томоша”си чой ичиб қолади
Ўспирин Пеле