Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 1-1 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Голландия чемпионати “марваридлари”

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz тез орада Европанинг топ клубларига ўтиши кутилаётган Голландия Эредивизиясидаги ёш ва иқтидорли футболчилар билан таништириб ўтади.

Голландия футболи доимо дунёга янги иқтидорларни етказиб бериш борасида пешқадамлардан бўлган. “Аякс” билан ўтган мавсумда ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб келган футболчилар сўзимизга исбот бўла олади.

Дони ван Де Бек


 

ЕЧЛдаги омадли иштирокдан сўнг ҳам жамоани тарк этмаган ярим ҳимоячи бу мавсумда нималарга қодир эканлигини барчага яна бир бор исботлаб қўйди. Дони майдонда бўш зоналарни топиш борасида чинакам профессионал. Унинг майдон марказидаги унверсаллиги эса исталган мураббийга қўл келиш аниқ. Боз устига, ўйин интеллекти жуда баланд бўлган ярим ҳимоячи жамоавий ўйинда ҳам муҳим фигурага айланиши мумкин. Январьойида Испания нашрлари Дони “Реал Мадрид” билан шартнома тузгани ҳақидаги маълумотларни тарқатган бўлса-да, клублар бу борада расмий маълумот берганича йўқ. Дони қайси жамоага ўтишидан қатъий назар, “Аякс” унинг трансферидан яхшигина пул ишлаб олиши аниқ.

 

Андреа Онана

 

“Барселона” академиясида суяги қотган дарвозабонни “Аякс” қандайдир 120 минг евро эвазига сотиб олган эди. Голландиядаги 4 йил давомида Онана нафақат “Аякс”нинг, балки бутун Европанинг энг кучли дарвозабонларидан бирига айланди. Тўғри, унинг ўйинларида стабиллик етишмаслиги мумкин, бироқ Андреа айрим учрашувларда “мўъжизалар” намойиш этади ва ўзи ҳақидаги барча саволларни кун тартибидан олиб ташлайди. 2019-йилдаги омадли мавсумдан сўнг, дарвозабонни “ПСЖ”, “Реал Мадрид”, “Барселона” сингари жамоалар ўз сафида кўришни истаган бўлсада, кипер Амстердамда қолишни афзал кўрди. Эндиликда уни Ҳаким Зиёш сингари “Челси”га йўл олиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлмоқда. Кепа Аррисабалаганинг ишончсиз ўйинини “Челси” Онана билан беркитишни режалаштирган кўринади. Бу трансфер амалга ошиш-ошмаслиги даргумон, бироқ Онана айни дамда Голландия чемпионатидаги энг иқтидорли ва энг кучли дарвозабон эканлиги рост!

 

Давид Нерес

 

Давид “Аякс”нинг ЕЧЛдаги юришида муносиб иштирок этганлардан бири эди. У “Реал Мадрид”, “Ювентус” дарвозаларини ишғол қилди, чемпионатда энг яхши ассистент бўлди, Бразилия билан “Копа Америка”да зафар қучди, бироқ бирорта топ-клуб уни ўз сафида кўришни истамади. Бунга жиддий сабаб бор. Афсуски, иқтидорли футболчи ноябрьойининг бошида орттириб олган жароҳатидан ҳали ҳам фориғ бўлганича йўқ. Тез орада “Аякс” Нерес борасида исталган таклифлар учун очиқлигини эълон қилса ҳайрон қолманг. Агар жароҳат бўлмаганида Нерес “Копа Америка”дан сўнг бирорта топ-клубга ўтиши мумкин эди, лекин энди унинг учун ўртамиёна жамоалар кураш олиб бориши кутилмоқда. Шунга қарамай, бразилиялик футболчи эндигина 22 ёшга тўлганини инобатга олсак, унда топ-клубларга ўтиш учун барча имкониятлар мавжуд.

 

Уссами Идриси

 

Голландия чемпионатини “ёндираётган” яна бир марокашлик футболчи билан танишинг. Бу мавсумда барча мухлисларни ўз ўйини билан лол қолдираётган Уссами ҳақида тўхталиб ўтишимиз шарт. Ҳали терма жамоасидан чақирув олмай туриб Европада ном қозонган Идриси “АЗ” таркибида ушбу мавсум давомида 12 та гол ва 4 та ассистни амалга оширишга улгурди. Тезкор ва кучли техника эгаси “Аякс” ва ПСВнинг нишонида турибди, бироқ клуб етакчисини асосий рақобатчиларига сотмоқчи эмас. Маълумотларга қараганда, АПЛнинг бир нечта ўртамиёна жамоаларнинг футболчилари Уссамининг ўйинларини стадиондан кузатишга улгурган. Шунингдек, “Милан” скаутлари ҳам марокашлик футболчи билан қизиқиб қолган.

 

Дензел Дюмфрис


Голландиянинг ПСВ аъзоси Дензел Дюмфрис қанот ҳимоячиси бўлишига қарамай, бу мавсумда яккакурашларда ғолиб чиқиш борасида Голландиядаги иккинчи кўрсаткич эгаси саналади. Утезлик борасида ҳам исталган футболчи билан кураш олиб боришга қодир. Тўғри, бу мавсумда ПСВнинг ишлари юришмаяпти, бироқ Дензелга ҳеч ким эътироз билдирмаса керак. Ўйин давомида бутун бошли қанотда ўз ҳукмронлигини ўтказишга қодир фулбекнинг жисмоний имкониятларига қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

 

Айни дамда Дюмфрис нафақат ПСВ, балки Голландия терма жамоасининг ҳам асосий таркиб футболчиси саналади. Катта эҳтимол билан Дензел яқинлашиб келаётган Евро-2020да Голландиянинг старт таркибидан жой олади. Бу эса унинг нималарга қодир эканлигини барчага кўрсатиб бериш учун яна бир имкон яратиши аниқ. Ҳимояда мустаҳкам, жисмонан бақувват ва ёш футболчи учун Европа чемпионатидан сўнг аёвсиз кураш бўлишига Stadion.uzнинг шубҳаси йўқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:41, 09.03.2020.
Ўқилди: 3630 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.