"Аталанта" ҳужумчиси Алехандро Гомес Валенсия аэропортида ундан интервью олмоқчи бўлган испаниялик журналистларни ҳақорат қилди.
«Сиз ҳозир интервью олишингиз мумкин эмас. Нима қиляпсизлар, масхарабозлар?» – деб бақирган ҳужумчи журналистларга қараб.
Маълумот учун, бугун ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Валенсия" ҳамда "Аталанта" ўртасида жавоб ўйини бўлиб ўтади.