Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футбол ватанидаги энг тарихий 5 та стадион

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz дунёдаги энг чиройли ва тарихий стадионлар ҳақидаги маълумотларни беришда давом этади. Бугун Англиядаги энг машхур ва кўркам стадионлар ҳақида сўз боради.

Сент-Жеймс Парк – Ньюкасл-апон-Тайн

Сент-Жеймс Англиядаги энг қадимий ва шу билан биргаликда энг кўркам ареналардан бири саналади. 1880-йилда бунёд этилган арена 1982-йилдагина ўз тарихидаги илк учрашувга мезбонлик қилган. 1892-йилга қадар стадион “Нюкасл Рейжерс” жамоасига ҳизмат кўрсатган бўлиб, 1893-йилдан бошлаб “Нюкасл Юнайтед” жамоаси ташкил топади ва стадион айнан “қора-оқлар” тасаруфига ўтади. Шу кунга қадар стадион бир неча бор қайта таъмирдан чиқди ва кўплаб катта воқеаларга гувоҳ бўлди. “Евро 96”, “Роллинг Стоунз” концерти, Англия терма жамоаси ўйинлари (7) ва иккинчи жаҳон урушидан сўнг ўтказилган илк паради ҳам айнан шу стадионда бўлиб ўтган. Британиядаги мухлислар “Сент-Жеймс Парк” стадионини Англиянинг тарихидан сўйловчи ўйингоҳ деб “эркалашади”. Бугунги кунга келиб ушбу стадион дунёнинг исталган аренаси билан қулайликлар борасида баҳслашишга қодир мукаммал қурувчилик ишига айланиб улгурди. Айниқса унинг ўзиҳа ҳос томи стадионнинг “фишкаси”га айланиб кетган.

Крейвен Коттеж – Лондон

Нафақат Англиядаги, балки бутун Британиядаги энг гўзал ва асл ҳолини сақлаб қолган ареналардан бири. У футбол стадионлари орасида классик кўриниши билан яққол ажралиб туради. Агар, ушбу аренанинг кўринишига эътибор қаратсангиз, у қуйи двизиондаги кўримсиз клублардан бирининг уй стадиони деб ўйлашингиз турган гап.

Аслида эса ушбу ўйингоҳ 1780-йилда  умуман бошқача кўринишда эди ва уни турли спорт ўйинлари учун фойдаланиш мақсадида қуриб битказилган эди. Афсуски, “Крейвен Коттеж”нинг асл кўриниши 1888-йилдаги ёнғин сабабли йўқолиб кетди. Ёнғин аренанаи тўлиқ ҳаробага айлантирган бўлиб, қурувчилар 1906-йилда ушбу стадионни қайта бунёд этишган. Кўринишидан камтарин бўлган стадион 1948-йилдаги Олимпиядага(!) мезбонлик қилган бўлиб, ўша мусобақадан бери стадионнинг фасадинин ўзгартирмай келмоқда. Тўғри, “Фулҳем” жамоасининг уй стадиони маҳобатли бўлмаслиги мумкин, бироқ унда классик футболнинг катта қисми мавжуд. У Британия стадионлари орасидаги “марварид” десак, адашмаган бўламиз.

Сити Граунд — Уэст-Брижфорд

“Сити Граунд”нинг дарё бўйида қандай жойлашганини кўрсангиз, ҳайрон қолмасликнинг иложи йўқ. Бу аренада “Ноттингем Форест” жамоасининг юлдузли онлари ўтган. Янгли авлод “Ноттингем”нинг 1979,1980 йилларда икки бор ЕЧЛда зафар қучганидан бехабар бўлиши мумкин, бироқ футбол тарихи бу кунларни унутиб юборган. Ўша йиллар учун дунёнинг энг маҳобатли стадиони бўлган “Сити Граунд” бугунги кунда анча сафдошларидан ортда қолмоқда, бироқ бу стадион Британияни ҳайратда қолдирган “Ноттингем Форест” клуби учун чинакам қалъа вазифасини ўтиб берган арена сифатида бугунги рўйхатимиздан жой олишга ҳақли. Брайн Клафф йигитлари шу қадар кучли футбол намойиш этишдики, клуб мухлислари ҳали-ҳам ушбу ўйингоҳга ҳар ҳафта жамланишда давом этишмоқда.

Тўғри йиллар ўтиб бормоқда, бироқ “Сити Граунд”нинг яна катта саҳнага чиқишига Ноттингемликларнинг шубҳаси йўқ. Улар ҳали-ҳамон клубни қўллаб-қувватлаб туришда давом этишмоқда. Клуб мухлисларининг орзуси ўз аренасида Чемпионлар Лигасининг мадҳиясини тинглаш.

Вилла Парк – Бирмингем

“Архитектура шедеври” деб номланувчи “Вилла Парк” Британиянинг энг қадимий ва шонли стадионларидан бири саналади. “Астон Вилла” клуби 1897-йилда “Перри Барр” стадионидан кетди ва айнан “Вилла Парк”ка кўчиб ўтди. Қарийб бир асдан ортиғ вақт мобайнида стадион ўз бағрига Бирмингемлик мухлисларни қабул қилиб келмоқда. Арена “Астон Вилла”нинг шонли даврлари чоғида бир неча бор қайта таъмирланган бўлиб, ўзининг ҳавсизлиги билан ном чиқарган. Ваҳоланки, стадион сўнгги бор тўлиқ таъмирдан чиққанига 21 йил бўлганига қарамай “Вилла Парк” замонавий стадионларда мавжуд барча қулайликларга эга. Бундан ташқари, бутун Британиядаги энг яхши чим айнан шу стадионда етиштирилади.

Маълумотларга қараганда, стадионнинг чими қандай парвариш қилиниш арена ҳодимлари томонидан сир сақланар экан. Очиғи бу кулгули туюлиши мумкин, бироқ Англиядаги стадионлар ҳам ҳудди клублар сингари ўзаро рақобатлашишга тушиб кетганига бир асрдан ошмоқда. “Вилла Парк” ҳам дунёнинг кўзга кўринган мусобақаларини ўзида қабул қилган ўйингоҳлар қаторига киради. Бу ерда Англиянинг ғолиблиги билан якунланган мундиал ўйинлари, Европа чемпионати, ЕЧЛ ўйинлари ўтказилган бўлиб, стадион ўз мезбонларини сира уялтириб қўймаган.

Уэмбли – Лондон

“Уэмбли” нафақат Европанинг энг кўркам ва муҳташам стадиони,  балки санъат оламининг ҳам “дурдона” асарларидан бири саналади. Бу ерда афсонавий Майкл Жексон, Қуеен, Металлиcа, Роллинг Стонес, Мадонна сингари қўшиқчилар куйлаган бўлса, футбол борасида ҳам мақтовга лойиқ учрашувларга мезбонлик қилган. 1923-йилда Англия терма жамоаси учун қуриб битказилган стадион ҳар жабҳада Европада мутлоқ етакчи саналади. Унда 6 та ЕЧЛ финал учрашуви ўтказилган бўлиб, ҳақли равишда “футбол уйи” номини олган. Стадион шу қадар маҳобатли қурилганки, уни Лондоннинг исталган бурчакидан туриб ҳам томоша қилиш мумкин. “Forbes” журнали ушбу ўйингоҳни замонавий дунёнинг еттита мўъжизасидан бири сифатида эътироф этганидан хабарингиз бор.

2003-2007-йиллар оралиғида тўлиқ тамирдан чиққан ўйингоҳ бугунги кунда дунёдаги энг замонавий стадион саналади. Ундаги қулайликлар борасида соатлаб сўзлаш мумкин. Қурувчилар аренани шу қадар усталик билан қуришганки, агар ёнғин бўлса, стадиондаги 75 минг мухлис 6 дақиқада стадиондан чиқиб кетиш имконига эга. Бундан ташқари стадион атрофида жойлашган дўконлар, кинотатр, кўнгил очар боғлар ва турли кафелар учрашувни томоша қилиш учун келган мухлисларнинг вақти чоғ ўтказиши учун шароитлар яратилган. Қисқача қилиб айтганда, «Энфил»да футбол оламидаги энг катта мавқейга эга стадион ва шундай бўлиб қолади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:09, 10.03.2020.
Ўқилди: 6949 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.