Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Йиртқич оҳу»

Баҳо:
+ | -

11 март бугун. Номлар кўп. Ичида ўзимга ёққан ва таърифини маромига келтириб ёза оладиганим фақат Дидье Дрогба экан.

Кот Д'Ивуар терма жамоаси аъзоси фаолияти давомида саккизта клубда ўйнаган. Бизнинг кўз ўнгимизда биргина либосда акс этади: Кечагина 115 ёшга кирган “Челси” либосида...

Шахсий фикримча, Дрогба бразилиялик Роналдодан кейинги энг яхши соф ҳужумчи. Гол учун туғилган, жарима майдончаси ичида ўзини яхши ҳис этадиган энг зўр страйкер у.

Стастистика бизни алдамайди:

— Дрогба Кот Д”Ивуар тарихида энг кўп гол урган ўйинчи.

— “Челси” таркибида чет эллик футболчилар ичида ҳам энг кўп тўп киритган.

— Африка футболчилари ичида премьерлигада биринчи бўлиб юзлик довонни босиб ўтган.

— 2004 йили “Челси”га 24 млн фунтга ўтар экан, мамлакатининг энг қиммат ўйинчисига айланган.  

Кейинги йилнинг ўзидаёқ муҳим фигура бўлганига қаранг: Англия суперкубогида ва Лига кубоги финалида муҳим голларни йўллаб, жамоасига кубоклар олиб берди.

2012 йили лондонликларга премьерлигани енгишда хизмат қилди, шунингдек, ЕЧЛ финалида “Бавария” мағлуб этилишида асосий қаҳрамонга айланди. Ўйиндаги голни урди, пенальтилар сериясида охирги зарбани йўллади. Ҳақиқий монстр!

— 2013 йили яна Англия чемпиони бўлди.

— Шунингдек, терма жамоасининг сардорлик боғичи унга топширилди.

— Жаҳон чемпионатларида мамлакатининг биринчи голини киритган юлдуз ҳам Дрогба бўлади.

— Африканинг энг яхши футболчиси (2014), 2007 ва 2010 йиллари қаҳрамонимиз Англия чемпионатининг тўпурари номини қўлга киритди.

— 40 ёшида футбол билан хайрлашди.

Рақамлар ўз йўлига, голлар ҳам ўз йўлига, бугун 42 баҳорини қарши олаётган юлдузнинг даражасини голларидан кўра унга берилган таърифлар яхшироқ белгилаб беради: “ДиДи”, “Доҳий” ва “Шердан қоча оладиган ягона оҳу”. Зўр, а?!

Дрогбанинг шахсияти ҳам ҳурматга лойиқ: У фаолиятининг чўққисида ўзини Роналдо, Трезеге ва Анри даражасидан паст санаган: “Мен кўп меҳнат қиламан, аммо юқоридаги уч ҳужумчига ҳеч қачон ета олмаслигимни яхши биламан”.

Шу йилги “The Best” тадбирини ҳам чиройли ўтказиб берди. Мессига совринни топширар экан, ичидан не туйғулар ўтган бўлса?! Эҳтимол, ягона айбим – сенларнинг даврингда яшаганим, деган ҳис ўтган эрса, ажабмас. Шундай бўлса-да, Дрогба жарима майдончаси ичида Роналдудан ҳам, Мессидан ҳам хавфлироқ эканлигини бугун тан олмасак бўлмайди. Уни “Олтин тўп” олмаган юлдузлар таркибида бемалол ҳужумга қўйсангиз, у сизни уялтириб қўймайди.

Энди-энди футболга ошино тутинаётган ёш укаларимиз пастроқдаги видеони кўриб олишсин. Уларнинг "айби" — Дрогбадан кейинроқ футболга қизиққанлари:)

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 08:03, 11.03.2020.
Ўқилди: 8406 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.