"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд қайси ҳимоячига қарши ўйнашни ёмон кўришини айтиб ўтди.
"Қайси ҳимоячига қарши ўйнашни ёмон кўраман? Виржил ван Дейкка қарши. У жуда яхши футболчи. У кучли, тезкор ва барча хислатларга эга. Ақлбовар қилмас футболчи", - деди Холанд "France Football" нашрига берган интервьюсида.
19 ёшли норвегиялик футболчи "Зальцбург"да ўйнаётганида ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Ливерпуль"га қарши 2 марта тўқнаш келди. Ҳар иккала баҳсда мерсисайдликлар ғалаба қозонишди. "Энфилд"даги ўйинда Холанд битта гол муаллифига айланди.