Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар

Мишу "Челси"дан кетади

Мишу Батшуайи ёзда “Челси”нит арк этишидан хабарингиз бор. “DailyStar” нашри берган хабарларга қараганда, футболчи ёзда Лондоннинг “Кристал Пелас” жамоасига ўтади. Белгиялик футболчи шу йўсинда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни режа қилган.

Манба берган хабарларга кўра, футболчи ва “Кристал Пелас” жамоаси ўртасида музокаралар бошлаган ва барчаси ёзда амалга ошади.

Эслатиб ўтамиз, Мишу 2018/19-йилги мавсумнинг иккинчи қисмини “Кристал Пелас” сафида 11 та учрашувда ҳаракат қилган ва 5 та гол урган.

Холанднинг қиймати кўтарилмоқда

 

Футболчиларнинг трансфер қиймати борасида маълумот берувчи таниқли трансфермаркет портали берган хабарларга кўра, “Боруссия Дортмунд” жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг трансфер қиймати рекорд даражага кўтарилди.

Трансфермаркет порталининг янгиланган қийматига кўра норвегиялик футболчининг нархи 80 миллион еврога тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Бундеслиганинг энг қиммат футболчиси Жейдон Санчо бўлиб, уни ўз сафида кўришни истаган клублар 130 миллион евродан воз кечисига тўғри келади.

Жеймс “Манчестер Юнайтед”да узоқроқ қолади

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби жамоанинг уэлслик ярим ҳимоячиси Дениэл Жеймс билан шартномани янгилаш борасида иш олиб бормоқда.

“The Sun” нашри берган хабарларга қараганда, “қизил иблислар” футболчининг биринчи мaвсумда кўрсатган ўйинидан мамнун бўлишган ва унинг маошини 35 мингдан 50 мингга кўтариб қўймоқчи. Шунингдек, у билан тузилган шартнома ҳам узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Жеймсни мавсум бошида “Суонси” клубидан 21 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Сократис қайтмоқчи

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳимоячиси Сократис Папастатопулус ўз келажаги борасида якуний қарорга келди.

“Sporttime” нашри берган хабарларга қараганда, футболчи ёзда катта эҳтимол билан Бундеслигага қайтади.Шуниндек, футболчига МЛСнинг бир йўла 5 та жамоасидан таклиф келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Сократис бу мавсумда “Арсенал” сафида АПЛнинг 19 та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйди.

АПЛда истеъфо бўлиши мумкин

 

Бирмингемнинг “Астон Вилла” клуби жамоа бош мураббийи – Дин Смитни истеъфога чиқариши мумкин. “The Telegraf” нашри берган хабарларга қараганда, жамоа мураббий “Челси” билан ўйинда ижобий натижа кўрсата олмаса, уни ишдан олишни режа қилмоқда.

48 ёшли мураббий ва клуб ўртасидаги келишув 2023-йилга қадар мўлжалланган бўлсада, клуб унинг тавон пулини тўлаш орқали янги мураббий олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Смит АПЛнинг сўнгги 4 та учрашувида мағлубиятга учради ва жамоани ҳавфли зонага яқинлаштириб қўйди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:42, 11.03.2020.
Ўқилди: 9260 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.