Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё/Океания минтақаси бўйича Токио-2020 лицензион мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳисобига иккинчи олтин медал ёзилди.
63 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Элнур Абдураимов финалда Қозоғистон вакили Закир Сафиулинга қарши рингга кўтарилди. Ҳар иккала боксчи бутун жангни юқори темпда ва кетма-кет зарбалар билан ўтказишга уринди. Жанг нақадар муросасиз кечганини ҳакамларнинг баҳолари ҳам кўрсатиб турибди — 3:2 (29:28, 29:28, 29:28, 27:30, 28:29).
Шу тариқа, иккинчи боксчимиз Аммандаги лицензион мусобақада олтин медалга сазовор бўлди.