Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Реал» ва Винисиус шартномани узайтириш бўйича келишиб олишди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор футболчининг шартномасини узайтириш жараёнини якуний босқичга етказиш учун расман учрашув белгилашди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ ОАВда Винисиуснинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бунга сабаб сифатида унинг франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе билан муносабатлари таранг эканлиги кўрсатилганди.

Бразилиялик форвард 2018 йилдан буён «Реал» тизимида ҳаракат қилиб келмоқда. Якунланган клуб мавсумида Винисиус барча мусобақаларда жами 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 140 миллион еврони ташкил қилади. Ҳужумчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 17:11, 11.07.2026.
Ўқилди: 1108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик