Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган Осиё/Океания минтақаси бўйича Токио-2020 лицензион мусобақаси якунланди. Сўнгги жанг энг оғир вазндаги боксчилар ўртасида бўлиб ўтди.
91 кг.дан оғир вазнда амалдаги жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов австралиялик Жастис Ханига қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз рақибга деярли ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жалолов ортиқча муаммосиз жангни ўз фойдасига ҳал қилди — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 29:28).
Шу тариқа, учинчи боксчимиз Аммандаги лицензион мусобақада олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, уч нафар вакилимиз турнирда бронза медалига эга бўлди.