Суперлиганинг 3-турида АГМК Олмалиқда "Бунёдкор"ни қабул қилди.
Мазкур ўйин АГМК - "Бунёдкор" қарама-қаршилигидаги 32-ўйин, Қосимов ва Абрамовнинг эса саккизинчи тўқнашувига айланди. Ўйин олмалиқликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Бу эса АГМКга мавсумдаги илк ғалаба, қимматли 3 очко ва Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихидаги 120-ғалабани тақдим этди. Миржалол Қосимов эса Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоаларни умумий ҳисобда 7-маротаба мағлуб этди ва ўзаро қарама-қаршиликда жуда катта устунликка эга бўлди.