"Валенсия"нинг учинчи футболчиси ҳам коронавирус инфекциясини юқтириб олди.
Олдинроқ Эсекьель Гарай ва Эльяким Мангалялар коронавирусга чалинганди. Энди эса Хосе Гайя ҳам ушбу вирусни юқтирди.
"Тест менда коронавирус борлигини кўрсатди. Мен уйда изоляциядаман, ҳеч қандай симптомлар йўқ", деб ёзди футболчи инстаграмдаги саҳифасида.