"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичида "Реал"га қарши бўлиб ўтиши керак бўлган жавоб ўйини борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
Коронавирус туфайли "Эттихад Стэдиум"даги ўйин бошқа муддатга қолдирилди.
"Мураккаб вазият, бизга машғулот жараёни ва футбол етишмаяпти. Аммо бу иккинчи планга ўтади. Муҳими — соғлиқ. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Афсус, бугун "Реал"га қарши майдонга тушишимиз керак. Тақдирга тан беришдан бошқа иложимиз йўқ. Менга футбол етишмаяпти, лекин ўйинни ўтказиш мумкин бўлмаса, демак мумкин эмас. Умид қиламан, "Реал"га қарши ўтказилади", — деди Илкай Гюндоган "Marca" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Мадридда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Манчестер Сити" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.