«Сампдория» ярим ҳимоячиси Якуб Янкто Чехиянинг Sport.cz ва Právo сайтларига берган интервьюсида жамоада коронавирусга чалинганлар сони 15 нафарга етганини маълум қилди.
«Мен жамоадошларим билан бевосита алоқада бўлганман. Жамоада зарарланган сони 15 кишига етди. Лекин бу рақам яна ошиши мумкин мумкин. Менга вирус юққанми? Билмадим, ишончим комил эмас. Ўзимни соғлом ҳис қиляпман ва умид қиламан, инфекция менга юқмаган. Аммо коронавирус қачон сизга юқиши мумкинлигини ҳеч қачон билмайсиз. Балки менда ҳам бордир, шунчаки мен билмаётганим бўлишим мумкин. Бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиляпман. Гигиена қоидалари амал қиляпман. Умид қиламан, ҳаммаси жойида», – деди Янкто.