Клуб спорт директори Симон Рольфеснинг сўзларига кўра, чилилик ярим ҳимоячи "Байер" сафида ўйнашда давом этиш учун барча имкониятларга эга.
"Арангис? Биз у билан яхши муносабатдамиз. Афсуски, COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли музокаралар тўхтатилди."
30 ёшли футболчининг шартномаси 2020-йилнинг 30-июнигача амал қилади.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда Арангис Бундеслигада 18 та учрашувда, 1 та гол ва 3 та голлик узатма амалга оширган.