Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут - Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон - Бёрнли
04/03 00:30 Лидс - Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон - Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед

Жириновский Белоруссия президентини кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский коронавирус сабабли мамлакатда футболни тўхтатишга кўрсатма бермагани учун Белоруссия президенти Александр Лукашенкони кескин танқид остига олди.

"Лукашенко бутун сайёранинг устидан кулмоқда. Ҳамма жойда қатъий чоралар кўрилган, спорт тадбирлари бекор қилинган, бутун дунёда инсонлар уйда ўтиришга ҳаракат қилишмоқда, Белоруссияда эса ҳамма кўчада юрибди, ҳамма стадионда ўтирибди ва унинг ўзи эса хоккей ўйнаб юрибди. У ерда аллақачон бир неча ўнлаб одам бу касалликни юқтирган, улар орқали бир неча юз бўлади, кейин бир неча минг бўлади...

Бундай қилиш мумкинмас Александр Григорьевич! Бутун сайёрадагилар аҳмоқ, битта сиз ақлли инсонмисиз?", - деб пост қолдирди Жириновский ўзининг "Telegram" каналида.

Эслатиб ўтамиз, Белоруссия Европада ички чемпионат давом эттирилаётган ягона давлат бўлиб турибди. Лукашенко ҳозирги эпидемиологик вазиятни хавфли эмаслигини айтганди.

Киритилди: 23:41, 29.03.2020.
Ўқилди: 3061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.