The Independent нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, "Боруссия" (Дортмунд)нинг англиялик ярим ҳимоячиси Джейдон Санчо "Манчестер Юнайтед" клубига ўтишга розилик берган.
Бу ҳақда расмий эълон бериш мумкин эмаслиги аниқ, сабаби, ҳозирги кунда трансфер ойнаси ёпиқ. Қолаверса, "манкунианлар" ҳали "Боруссия" раҳбарияти билан ҳам музокара олиб боришлари керак.
Ўз навбатида "МЮ" Санчога йилига етти миллион маош ваъда қилмоқда. Шунингдек, шахсий ва жамоавий ютуқлар 2 йил ичида ҳафтасига 400 000 фунт стерлингни ташкил этиши мумкин.