"Барселона" раҳбарияти коронавирус пандемияси туфайли футболчиларнинг маошини 70 фоизга камайтириш ҳақида қарор тайёрлади. Аммо жамоанинг 4 нафар футболчиси бу қарорни имзолашдан бош тортди.
"Diario Sport" нашрига кўра, Месси, Жерар Пике, Серхио Бускетс ва бошқа фахрий футболчилар рози бўлишган. Аммо номи ошкор қилинмаган футболчилар норозилик билдиришган.