Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Баҳриддин Омонов: «Рифат Акрамхўжаевда футболчиларни маънан руҳлантириш кучли эди»

Баҳо:
+ | -

Сурхондарё футболининг яна бир афсоналаридан бири, ўз вақтида "Сурхон", "Шўрчи-лочин", "Тўпаланг", "Шўртан" жамоаларида тўп сурган тажрибали футболчи Баҳриддин Омонов билан суҳбат уюштирдик.

— Футболчилик фаолиятингизни қачон бошлагансиз?
— "Денов" стадиони уйимизнинг олдида жойлашган эди. Адашмасам, етти ёшимдан футбол ўйнашни бошладим. Шу тариқа, аста-аста катта футболга кира бошладим. Профессионал фаолятимни 2000-2001 йилларда "Шўрчи-Лочин" жамоасида бошладим. Икки йил давомида шу клубда тўп сурдим. Ўша йиллари Исмоил Номозов "Шўрчи-Лочин" бош мураббийи эди. Шу инсон мени "Шўрчи-Лочин" жамоасига қабул қилган. Шундан сўнг, 2002 йили Аҳрор Иноятов мени "Сурхон" жамоасига таклиф қилган. Шу йили мен билан Ғайрат Аманмуратовни жамоага олишганди. Жалолиддин Исоқулов айтганидек, "Шўрчи" клуби "Сурхон" жамоасига футболчи етказиб берадиган база ҳисобланган. 2004-2007 йилларда "Тўпаланг" жамоасида тўп сурдим. "Тўпаланг" жамоасига мени Равшан Бозоров ва Бордюжа таклиф қилган. 2008-2010 йилларда эса "Шўртан" жамоасида тўп сурдим. "Шўртан" жамоасига мени Икром Норчаев таклиф қилган. Футболчилик фаолиятим шу тариқа кечган.

— Сиз 2018 йили "Сурхон" клубида маъмур сифатида ишладингиз . "Сурхон" шу йили ўз олдига Суперлигага чиқишни мақсад қилганди. Лекин якунда Про-лига 4-ўринни эгаллади. Айтингчи, бунга нима сабаб бўлди?
— Жамоани Суперлигага чиқа олмаганлигимизга сабаб, менимча, ҳаддан ташқари мураббийларнинг кўп алмашуви. Ўзингиз ўйлаб кўринг қандай қилиб биринчи даврадан сўнг 1-ўринда бораётган жамоани бутунлай мураббийлар штаби ва футболчиларини алмаштириб ташлаш мумкин? Тўғри, баъзида жамоада ўйин йўқ деган эътирозлар бўлди. Лекин муҳими натижа бор эмасмиди?  Бир қатор янги футболчилар олиб келинди. Уларнинг мослашиб кетиши эса анча қийин бўлди. Биринчи даврада яхши ўйнаб турган футболчиларга жавоб бериб юборилди. Мана шу сабаблар туфайли жамоа Суперлигага чиқа олмади деб ўйлайман.

— 2017 йили "Сурхон" жамоаси қайта ташкил этилгач, сиз жамоада футболчи сифатида кўриниш бердингиз. Кубок баҳсида "Қўқон" билан баҳсда майдонга тушдингиз. Лекин озроқ вақт ўтгач, сизни умуман футболчи сифатида футболда кўрмадик. Нега бунақа бўлди? Бунга сабаб нима?
— Мен орада 7 йил футбол ўйнамасдан жамоага бордим. Шу йили мени Вали Келдиев жамоага таклиф қилган эди. Мен яхши ниятлар қилиб бордим. Лекин борганимда муҳит умуман бошқача экан. Мураббий гўёки "ўйинчоқ"дек эди. Жамоани мураббий эмас бошқа кишилар бошқарди. Бу ҳаракатлар менга ёқмади ва жамоани тарк этдим. Шундан сўнг, футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим.

— Футболчилик фаолиятингизда қайси мураббий услублари сизга ёқар эди?
— Менга Эдгар Гесс ва Павловский ўйин услублари ёқар эди. Ҳақиқий кучли мураббийлар эди. Булардан ташқари Вали Келдиевнинг ҳам ўйин услуби яхши эди. Келдиев асосан замонавий футбол ўйнатарди. Яъни қисқа тўп узатишлар, стандартлардан фойдаланиш ва ҳоказолар.

— 2018 йил "Сурхон" клубида маъмур сифатида ишлаганингизда бир қатор мураббийлар билан ишладингиз. Дастлаб, Дилшод Нуралиев, Рифат Акрамхўжаев, Икром Ибрагимов, кейинчалик Игорь Шквирин, Абдумажид Тоиров, Абдумалик Ҳакимов, Геннадий Кочнев... Ушбу мураббийлар орасида қайси бирининг мураббийлик салоҳияти кучли экан? Яъни футболчиларни ўйинга тайёрлай олиши, тактик схемалари ва ҳ.к.
— Менимча, Ўзбекистондаги барча маҳаллий мураббийларнинг савияси бир хил. Ўша йили Шквиринга имконият берилмади. Футболчиларни ўзи танламади. Ундан яна нимани кутиш мумкин эди. Мен ҳозир қайсидир мураббийни ажратиб кўрсатиш нотўғри деб ўйлайман. Ҳамманинг ўзига яраша кучли ва кучсиз томонлари бўлади. Дилшод Нуралиев кўпроқ ёшлар билан ишлаган. Шу сабабли ҳам футболчилар билан ота-ўғилдек бўлишга ҳаракат қиларди. Рифат Акрамхўжаев футболчиларни маънан руҳлантириш кучли эди.

— Футболчилик фаолиятингизни якунлагандан сўнг, ҳеч мураббий бўлиш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?
— Йўқ, умуман ўйлаб кўрмаганман. Мендан мураббий чиқмаса керак деб ўйлайман.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 08:50, 01.04.2020.
Ўқилди: 2742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.