Кириш Регистрация

«Ювентус» Роналдуни сотиб, ўрнига улкан трансферни тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" раҳбарияти бугунги кунда трансфер бозорида анча фаол бўлишни интилмоқда. Жамоа Криштиану Роналдуни сотиб, ўрнига бошқа футболчини олиб келиш ҳаракатларини бошлаб юборган.

Португалиялик футболчи анча сермаҳсул ўйин кўрсатаётган бўлса-да, юзага келган молиявий инқироз туфайли жамоа Криштианунинг маошини тўлаш қобилиятини йўқотмоқда.

"Юве" коронавирус туфайли жиддий йўқотишга учради. Шу боис, жамоа футболчиларга 4 ой (март, апрель, май, июнь) давомида маош тўламасликка қарор қилди. Бу орқали "кекса синьора" 90 миллион евро иқтисод қилади. Жамоа катта футболга қайтганидан кейин ҳам ўйинчиларга маош тўлаш борасида муаммоларга дуч келади. Чунки клуб ҳомийлари ҳам коронавирус туфайли иқтисодий жиҳатдан кучсизланади.

Шу боис, "Ювентус" Роналдуни сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. Асосий муаммо — футболчининг маоши. 30 млн евро — Италия учун жуда катта маблағ. Энди туринликлар бундай маошни тўлай олишмайди.

Хўш, "Юве" кимни олиб келмоқчи? Жамоа "Интер" билан Мауро Икардининг трансфери борасида музокара бошлаб юборди. Клуб Роналдуни 60 - 70 млн еврога сотиб, тахминан шундай нархга аргентиналик ўйинчини харид қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Криштиануга иккита харидор мавжуд — "МЮ" ва "ПСЖ".

Икардининг йиллик маоши 7 - 9 млн еврони ташкил қилиши мумкин. Шу тариқа, "кекса синьора" маошларнинг фарқи эвазига бир йилда 21-23 миллион еврони тежайди. Самарадорлик жиҳатдан Икарди Роналдунинг ўрнини боса олишига "Ювентус" ишонмоқда.

Португалиялик футболчининг "Юве" билан шартномаси 2022 йилга қадар тузилган. Табиийки, туринликлар бундай шароитда у билан келишувни узайтирмайди. Буни Роналдунинг ўзи ҳам тушуниб турибди.

Ҳозирги паллада Криштиану учун Париж оптимал вариант бўлиб кўринмоқда. Неймар "Пари Сен-Жермен"ни тарк этадиган бўлса, клуб унинг ўрнига Роналдуни олиб келиши мумкин. Мбаппе эса катта эҳтимол билан жамоа сафида қолади. Балки, Килиан-Криштиану жуфтлиги "ПСЖ"га Чемипонлар лигаси ғолиблигини тақдим этар? Нима дедингиз?!

Киритилди: 13:04, 04.04.2020.
Ўқилди: 13584 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик