Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Беларусь чемпионати. Яхшибоев гол урди, жамоаси ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Беларусь чемпионати 3-тури доирасидаги "Энергетик-БГУ" – "Минск" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Ўйин ҳужумкор тарзда бошланди. Ўйиннинг 21-дақиқасида мезбонлар футболчиси Носко ҳисобни очишга эришди. Биринчи бўлимда "студентлар" сафида Жасур Яхшибоев яққол ажралиб турди. Владимир Белявского жамоасида бир қатор имкониятлар бўлди, бироқ илк бўлимда бошқа гол урилмади. 

Иккинчи бўлим ҳам майдон эгалари устунлигида ўтди. Ўйиннинг 75-дақиқасида захирадан яна бир ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров Атеменгни ўрнига туширилди.

84-дақиқада Умаровда гол уриш учун қулай имконият бўлганди, бироқ рақиб посбони ажойиб сейв амалга ошириб, жамоасини қутқарди.

Орадан 6 дақиқа ўтиб, Яхшибоев Соколнинг узатмасидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни яна биттага ошириб қўйди.  

Мазур ғалабадан сўнг, "Энергетик-БГУ" очколари сонини 9тага етказиб, якка пешқадамга айланиб олди.

Беларусь чемпионати, 3-тур
Энергетик-БГУ – Минск 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 21 Носко, 2:0 – 90 Яхшибоев.
Энергетик-БГУ – Садовский, Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Яхшибоев, Гирс (Юдчиц, 46), Тве, Мусаханян, Атеменг (Умаров, 75).
Минск – Леонов, Залеский, Прищепа (Васильев, 77), Чаговец, Насибулин, Шрамченко, Васильев (Остроух, 36), Яроцкий, Сазончик, Хващинский, Грибовский.
Огоҳлантиришлар: Мусаханян (25), Сазончик (37), Свирепа (45), Тве (48), Атеменг (66), Садовский (89).
Четлатиш: Мусаханян (70). 

Киритилди: 18:09, 05.04.2020.
Ўқилди: 4504 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.