Кириш Регистрация

Мидо - Зиданнинг "Реал"даги фаолияти ҳақида: "Битта аёлга икки марта уйланма"

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг "Аякс", Лондоннинг "Тоттенхэм" ва Миср терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Аҳмад Ҳасан Мидонинг фикрича, Зинедин Зидан "Реал" клубини иккинчи марта қабул қилиб олганидан сўнг, жамоага ҳеч қандай янгилик олиб келмади.

- Менга Мадриднинг "Реал" клуби жуда ёқади. Бу менинг Испаниядаги энг севимли жамоам. Зидан иккинчи марта жамоани қабул қилиб олганидан сўнг, жамоага ҳеч қандай фойда бермади деб ҳисоблайман. Айтишади-ку, битта аёлга икки марта уйланмаслик керак. Футбол ҳозирги вазиятда иккинчи даражали нарсага айланди. Албатта, инқироз дунёдаги барча жамоаларга салбий таъсир қилади. Аммо, одамларнинг ҳаёти футболдан кўра муҳимдир, - Мидонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.

Киритилди: 01:31, 06.04.2020.
Ўқилди: 4876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.