Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби президенти Хорхе Амор Амил коронавирус даврида жамоа футболчиларининг маошларини қисқартирмасликларини айтиб ўтди.
"Биз маошларнинг қисқартиришларига қаршимиз. Биз барча мажбуриятларимизни бажарамиз ва керак бўлса, қайта молиялаштирамиз ҳам", - Амилнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Radio Mitre.