Таниқли “Foot Life” нашри Криштиану Роналдунинг севгилиси – Жоржина Родригеснинг шахсий ҳаётидаги қизиқарли воқеалар билан ўртоқлашди.
Жоржина учун футбол бегона эмас
Жоржинанинг отаси аслида португалиядан. Исми ошкор қилинмаган инсон ўз вақтида профессионал футболчи бўлган. Катта футболда айтарли ҳеч қандай ютуққа эришмагач, жиноят оламига кириб кетади. Манбанинг маълум қилишича, Жоржинанинг отаси наркотик моддалар билан қўлга тушиб қолгани учун қамалиб кетади ва футболчилик фаолиятига нуқта қўйилади. Афсуски, ўтган йили Жоржина отасидан айрилди. 2011-йилда эса, унинг онаси автоҳалокат сабабли вафот этган эди.
У чиндан ҳам футбол ва Роналдуни севади
Жоржина “Ювентус”нинг бирорта уй учрашувини ўтказиб юбормайди. У Роналдунинг севгилиси бўлгани учун эмас, шунчаки футболни ёқтиргани учун ўйинларни қолдирмасликка ҳаракат қилади. Жоржина ўзининг интервюларидан бирида : “Роналду – мени футбол майдонида ҳайратда қолдириши мумкин бўлган ягона футболчи. Мен барча замонлардаги энг яхши футболчининг севган инсони бўлганимдан бахтлиман. Унга рақобатдош футболчи мавжуд эмас”,-деган эди.
Аслида оддий қиз эди
Криштиану билан танишгунига қадар Жоржина катта қийинчиликлар исканжасида ҳаёт кечирганидан хабарингиз борми? Криштиану Жоржинани “Gucci” бренди остидаги дўконда сотувчилик қилаётганида учратиб қолган. Улар ўша дўконда танишиб қолишган бўлиб, кўп ўтмай алоқалар жиддийлашиб кетади. Машхур футболчиларнинг турмуш ўртоғларидан фарқли ўлароқ Жоржина фотомодел ёки актриса бўлиб эмас, шунчаки оддий қиз сифатида Роналдунинг юрагига йўл топгани таҳсинга сазовор.
Жуда ҳам тортинчоқ қиз
Жоржинанинг айтишича, машхурлик унга катта муаммолар келтириб чиқарган экан. Роналду билан алоқалари сабабли “Gucci” дўконидаги ҳаридорларнинг сони кескин ортиб кетади. Деярли барча журналистлар Жоржинанинг суратга олиш ёки ундан кичик бўлсада интервью олиш учун ҳаридор қиёфасида доконга ташриф буюриши кўпайиб кетгач, Жоржина ишдан бўшашга мажбур бўлади. Афсуски, бу билан муаммо ечим топмади. Унинг бирданига журнал муқоваларида пайдо бўлиши сабабли нотаниш рақамлардан қўнғироқлар сони кескин ортиб кетади. Тўғри, бугунги кунга келиб Жоржина машхурликка анча ўрганиб қолган, бироқ унинг тортинчоқлиги йўқолганича йўқ. Ҳозир ҳам Жоржинадан интервью олиш жуда мушкуллигича қолмоқда. У ҳозир ҳам эътибор марказида бўлишдан кўра, кадр ортида қолишни авзал кўрмоқда.
Роналдунинг бўлажак турмуш ўртоғи
Роналду ва Жоржина ўртасидаги алоқалар тез орада тўй бўлишига ишора қилаётганига қарамай, алоқалар янги босқичга кўтарилмаяпти. Роналду ўзининг сўнгги интервюларидан бирида барчани қизиқтираётган саволга жавоб бериб ўтди: “Менга у жуда катта кўмак берди. Ўйлашимча мен уни севаман ва албатта бир кун келиб унга уйланаман”.