Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп ўз вақтида қандай қилиб Филипп Коутиньодан айрилгани ва яна уни таркибга жалб қилишга тайёрми ёки йўқлиги ҳақида фикр билдирди.
«Мен ҳақиқатдан ҳам Филиппни ҳурмат қиламан. Агар унга бирор клуб қизиқса ва у ўша ерга бормоқчи бўлса, мен бу қарорини маъқулламаган бўлардим. Бироқ, унга «Барселона» қизиқиш билдирганди. Мен унинг "Барселона"га кетишга бўлган иштиёқини кўрдим. Гарчи, ундан айрилиш қийинлигини билсамда, уни қўйиб юборгандим. Мен унинг кетишига узоқ, жуда узоқ қаршилик қилгандим.
У кетганидан кейин бизда бироз қийин давр бўлди. Биз ўйнимизни янги ўйинчилар билан қайта қурдик. Ҳозир ҳаммаси жойида. Мен Коутиньога омад тилайман. Унинг «Барса»га ўтиши муваффақиятсиз чиқди. У ҳалигача ўзига кела олмаяпти.
Унинг қайтиши ҳақида гап кетмаяпти. Бу хафагарчилик ёки ғазаб билан айтилган гап эмас. Биз шунчаки барчасини қайтадан қурдик. Ҳозир Коутиньодан «Ливерпул»да қандай самарали фойдаланишни билмайман, — деди Клопп.