Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

 

Виллиан учун даъвогарлар номи маълум

Таниқли “Mundo Deportivo” нашри берган маълумотларга қараганда, “Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан ёзда эркин агент сифатида бошқа клубга ўтиши мумкин.

Манба берган хабарларга қараганда, бразилиялик футболчи учун “Барселона” ва ПСЖ жамоалари кураш олиб боришади.

Маълумотларга қараганда, Вилланнинг Барселона сафига бориб қўшилиши Филиппе Коутиньонинг сотиб юборилиши билан боғлиқ.

“Ливерпуль” ҳимоячи изламоқда

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Деян Ловренинг ўрнини “Олимпиякос” жамоаси ҳимоячиси Уссейн Ба билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

CDNA нашрининг маълум қилишича, 24 ёшлик ҳимоячи аллақачон “Ливерпуль” скаутлари томонидан Юрген Клоппга тавсия этилган экан.

Грек клуби сенегаллик ҳимоячини ўтган мавсум стартида ҳарид қилган бўлсада, унинг трансферидан 20 миллион евро ишлаб олишга қарши эмас.

Бундан ташқари, Ба Садио Маненинг дўсти бўлиб, ҳужумчи уни “Энфилд”га олиб келишда клубга ёрдам қўлини чўзмоқда.

Икарди “нишонда”

 

Айни дамда ижара асосида Париж клубида ҳаракат қилаётган Мауро Икарди ёзда “Реал Мадрид”да кўриниш бериши мумкин.

Бу ҳақида “MundoDeportivo” нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” агар Эрлинг Холанд трансферини амалга ошира олмаса, бор эътиборини Икардига қаратади.

“Интер” аргентиналик ҳужумчини сотиб юборишга тайёр эканлигини расман маълум қилди. Бугунги кунда Икардининг трансфер қиймати 75 миллион еврога тенг.

Жиру “Челси”да қолади?!

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Оливие Жиру клубда қолишни истамоқда “FootballLondon” нашри маълум қилишича, ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган ҳужумчи жамоа сафида яна бир мавсум ҳаракат қилишни истамоқда.

Френк Лемпард ҳам ҳужумчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмоқда.

Манба берган хабарларга қараганда, Жиру ва “Челси” ўртасидаги янги шартнома корона-танаффусдан сўнг имзоланади.

Боатенг учун кураш бошланди

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси ҳимоячиси Жером Боатенг бир йўла иккита Лондон клубинишонида турибди.

“Footmercato” нашрининг маълум қилишича, 31 ёшли футболчининг ҳизматлари билан “Челси” ва “Арсенал” клублари жиддий қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Боатенгнинг “Бавария” билан тузган шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. Шу боис, немис клуби ҳимоячини ёзда сотиб юборишга қарор қилди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:10, 08.04.2020.
Ўқилди: 8532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6555]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3077]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3025]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2170]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1987]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1906]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1792]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1657]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1570]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1546]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик