Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-1 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Жавохир Қаҳрамонов: “Рахим Стерлингни ўйинлари менга ёқади”

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

"Сурхон" матбуот хизмати Жавохир Қахрамонов билан уюштирган суҳбатни тўлиқ ўқишингиз мумкин.

- Футболга кириб келишингиз ҳақида. Нечи ёшда бошлагансиз? Илк мураббийингиз ким бўлган?

- Ёшлигимдан футболга қизиқишим юқори бўлган. Футболга кириб келишимда дадамнинг ҳиссалари катта. Чунки, дадам ҳам футболга жуда қизиқар эдилар ва мени 2009 йили Ички ишлар таъсарруфидаги «Динамо-ҳамкор» жамоасига олиб борди ва у ерда Ахмед Эшқурбонов ва марҳум Равшан Дўрмонов қўл остида шуғулланишни бошладим. Ушбу жамоа билан 2009 йили Қашқадарё вилоятига футбол мусобақасига бордик. Ўша мусобақага Сергей Лушчан ҳам келган экан. Мусобақадан сўнг, мен ва Элбек Равшановни «Бунёдкор» академиясига олиб кетган. Шу тариқа футболга кириб келганман.

- Бир неча йиллардан бери «Сурхон» жамоаси муҳлислари сизни «Сурхон» жамоасида кўришни хоҳлашади. Айтингчи, «Сурхон» жамоасидан сизга ҳеч таклиф бўлдими?

- «Сурхон» жамоаси 2018 йили менга таклиф билан чиқишган.

- Айнан ким сизни «Сурхон» жамоасига таклиф қилган? Дилшод Нуралиевми?

- Йўқ, Дилшод Нуралиев мени таклиф қилмаган.

- Муҳлисларимиз учун бу қизиқ. Агар сир бўлмаса ким таклиф қилган?

2018 йили менга қўнғироқ бўлди. «Сурхон» жамоаси ўз олдига Суперлигага чиқишни мақсад қилганини, менинг ҳам ёрдам беришимни сўрашди. Менга айтишларича жамоага мени «Ўзбекгидроэнерго» бош директори Абдуғани Сангинов таклиф қилган. Таклифни ўйлаб кўрдим. Биринчидан, «Бунёдкор» жамоаси билан шартномам бор эди. Иккинчидан, Суперлигадан Про лигага ўтишни тўғри қарор деб билмадим. Вазиятни тўғри тушунтирдим.

- Бу йили «Сурхон» жамоаси сизга таклиф билан чиқдими?

Таклиф қилишди лекин 100% эмас. Бошида бир қизиқиш билдиришди. Кейинчалик, иш охиригача бормади. Бунга нима сабаб бўлганини билмайман.

- Нега бу йили «Бунёдкор» жамоасини тарк этиб, «Сўғдиёна» жамоаси сафига бориб қўшилдингиз? «Бунёдкор» билан бирор келишмовчилик бўлдими?

Илтимос, шу сир бўлиб қолсин.

- Нега?

- Бошқа савол беринг. (кулади)

- «Сурхон» жамоаси ўйинларини кузатиб борасизми?

- Агарда машғулотларимиз ёки ўйинимизга тўғри келиб қолмаса албатта кузатиб бораман.

- Карантин вақтида уйда машғулотларни олиб бораябсизми?

Карантин вақтида уйда имкон қадар машғулотларни олиб бораябман. Карантинга қатъий риоя қилаябман. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимиздан ҳам карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва кўчага чиқмасликларини илтимос қилардим.

- Сурхондарёлик бир қатор футболчилар бугунги кунда Суперлиганинг турли жамоаларида тўп сурмоқда. Айтингчи, уларнинг кўпчилиги нега «Сурхон» жамоасига келишни хоҳламаётгандек?

Унақа деб ўйламаган бўлардим. Нега деганда, ҳамма футболчининг ҳам ихтиёри ўз қўлида бўлмайди. Сабаби, ҳар бир футболчининг ўзи ўйнаётган клуби билан узоқ йиллик шартномаси бўлади. Баъзида футболчи кетишни хоҳласа ҳам мураббийлар руҳсат бермаслиги мумкин.

- Қайси футболчининг ўйинлари сизга ёқади?

- Мен кўпроқ Манчестер Сити ўйинларини кузатиб бораман. Қисқа ва узун тўп узатишлар, тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишлари ёқади. Рахим Стерлингнинг ўйинларини қизиқиш билан кузатаман.

- «Сўғдиёна» жамоаси бу йили ўз олдига қандай вазифа қўйган?

- «Сўғдиёна» жамоаси бу йили ўз олдига кучли 3 ликга киришни мақсад қилган. Тўғри, бунга эришиш осон бўлмайди. Ўзингиз кўриб турибсиз, Суперлигадаги ҳар бир жамоа ўзига яраша кучли. Илк турда «Машъал»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганимиз, мақсадга эришишимиз осон бўлмаслигини кўрсатади. Лекин шундай бўлсада, ўз олдимизга қўйилган вазифаларни удаллашга ҳаракат қиламиз.

- Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоев. Қайси бири кучли мураббий?

Иккаласи ҳам кучли мураббий ҳисобланади. Қайсидир бир мураббийни кучсиз деб ҳисоблаш, менимча нотоғри.

- Келажакдаги орзуларингиз?

Ҳар бир футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп суришни орзу қилади. Мен ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп суришни хоҳлайман.

- Суҳбатимиз сўнггида муҳлисларга тилакларингиз?

Барча муҳлисларга: «Уйда қолинг ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг» деб қоламан. Худо хоҳласа ҳали ҳаммаси ортда қолади ва яна яшил майдонларга қайтамиз!

Киритилди: 16:31, 09.04.2020.
Ўқилди: 2216 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.