“Севилья” ҳимоячси Диего Карлос фаолиятини Европанинг топ клубида давом эттириши мумкин. Аввалроқ, футболчига “Ливерпуль” қизиқаётганлиги тўғрисида хабар бергандик.
Diario Sport нашрининг ёзишича, “Барселона” ҳам футболчи учун курашга қўшилган. Футболчининг шартномасида товон пули 75 миллион евро этиб белгиланган.
Маълумот учун, жорий мавсум 27 ёшли футболчи 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.