"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович карантинни Швецияда ўтказмоқда ва фаол дам олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Швеция Европада карантин бўйича энг енгил чекловларга эга бўлган давлатдир. Фақат 1 апрелдан бошлаб мамлакатда тоғ-чанғи курортлари ёпилгани эълон қилинди ва дўконлар, жамоат транспорти, спорт иншоотлари ва иш берувчиларга чекловлар жорий этила бошлади. 11 апрел куни мамлакатда 10151 та коронавирус инфекцияси қайд этилди. 381 киши тузалди, 887 киши вафот этди.
Швециялик футболчи улкан балиқ овлади, у билан суратга тушди, сўнгра уни сувга қўйиб юборди. Қуйида Златаннинг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинган сурат ва видеони томоша қилишингиз мумкин.