Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Алекс Фергюсонниг омадсиз трансферлари (Рамзий жамоа)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Сер Алекс Фергюсонниг омадсиз трансферларини ёдга олиб ўтади.

Сер Алекс футбол оламининг тирик афсонаси. Қаҳрамонимиз “Манчестер Юнайтед”ни супер даражага чиқиши учун жуда катта ҳисса қўшган инсон сифатида тарихда абадий қолиши аниқ. Унинг трансферлар борасида топқирлиги таҳсинга сазовор. Роналду, Кин, Контана, Руни сингари футболчиларни эрта илғаган мураббий ҳам ўз вақтида омадсиз трансферларга қўл урган. Бугун ана шундай омадсиз трансферлардан ташкил топган размий жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон — Массимо Таиби

Таибининг олдида кимсан Петер Шмейхелнинг ўрнини тўлдириш вазифаси қўйилган эди. 1999-йилда 4,5 миллион евро эвазига (ўша даврларда дарвозабонлар учун катта сумма) харид қилинган кипер ўзининг илк учрашувидаёқ “Челси” жамоасидан 5 та гол ўтказиб юборади. Кейинги ўйинда эса “Саутгемптон” футболчиси Массимонинг хатосидан унумли фойдаланиб “қизил иблислар”ни очко йўқотишига сабаб бўлади. Омадсиз дебютдан сўнг, Фергюсон дарвозабонга бошқа ишонч билдирмайди ва кўп ўтмай “Манчестер Юнайтед” Массимони ижарага бериб юборади.

Чап қанот ҳимоячиси Квинтон Форчун

Форчун ҳам Таиби сингари 1999-йилда “Манчестер Юнайтед” либосини кияди. Афсуски, 1,5 миллион фунт эвазига “Атлетико”дан сотиб олинган футболчининг трансфери якунда ўзини умуман оқламагани билан ёдимизда қолди,холос. Аслида ярим ҳимоячи бўлган футболчини Ферги бобо фақат чап қанот ҳимоясида майдонга туширади. Квинтон туманли альбионда 2006/07-йилги мавсумгача қолиб кетганига қарамай, ҳеч қачон асосий таркиб футболчиси сифатида бош ролда бўлмаган. Шотландиялик мураббий ундан фақат ротация сифатида фойдаланган холос. Аслида Форчундан кўпроғини кутишган эди.

Марказий ҳимоячи Вильям Прунье

1995-йилда “қизил иблислар” ҳимояси жароҳат олган футболчилар билан тўлиб кетгани боис Прунье Франциядан Англияга олиб келинади. Қаҳрамонимиз “Тоттенхэм” ва КПР жамоаларига қарши учрашувда ҳимоя марказида Невилл билан биргаликда тандемда ҳаракат қилади ва жуда қўпол хатоларга йўл қўяди. Оқибатда, Фергюсон ҳимоячини 2 та учрашувдан сўнг Копенгаген клубига ижарага бериб юборади.

Марказий ҳимоячиПэт МакГиббон

Фергюсон МакГиббонни Ирландиянинг ярим профессионал чемпионатидаги ўйинларини юқори баҳолайди ва жамоасига таклиф қилади. Барчанинг эътиборини ўзига қаратган ҳимоячи клуб сафидаги биринчи учрашувидаёқ қизил карточка олиб майдонни тарк этади. Бундан ғазабланган Фергюсон уни 5 йил давомида бирорта учрашувда майдонга туширмайди. Бечора ҳимоячи шартномаси якунига етгач, ўз юртига қайтиб кетади.

Ўнг қанот ҳимоячиси — Дэвид Мэй

Девид 1994-йилда марказий ҳимоячи мақомида 1,2 миллион еврога харид қилинганига қарамай, жамоадаги рақобат сабабли ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилишни бошлади. Афсуски, ўша пайтлари Гарри Невилл ўсиб келаётган ёш иқтидорли футболчи сифатида уни захирага михлаб қўяди. Марказда ҳам,қанотларда ҳам рақобатга дош бермаган футболчи жамоадан кетишга мажбур бщлади.

Чап қанот ярим ҳимоячисиЗоран Тошич

Москванинг ЦСКА жамоасидаги ўйинлари билан барчамизга яхши таниш бўлган Тошич ўз вақтида 7 миллион евро эвазига “Партизан”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтади. 2009-йилда Туманли альбионга ташриф буюрган футболчи атиги икки бор майдонда кўриниш беради,холос. Кейинги мавсумда Сер Алекс уни «Кёльн»га ижарага бериб юборади.

Марказий ярим ҳимоячиБебе

Бугунги рўйхатимиздаги энг омадсиз трансфер билан таништириб ўтамиз. Дарҳақиқат, португалиялик футболчи учун “Манчстер Юнайтед” 7 миллион евродан воз кечганига қарамай, бу трансфер клуб учун ҳеч қандай наф бергани йўқ. Кейинчалик Фергюсоннинг ўзи Бебенинг ўйинларини кузатмай туриб харид қилганини тан олди. Ўзининг илк мавсумида атиги 7 бор майдонда кўриниш берган Бебе “Бенфика”га ижарага бериб юборилади. Кейинчалик “қизил иблислар” ярим ҳимоячини ортга қайтаришни исташмайди.

Марказий ярим ҳимоячи Клеберсон

Бразилиялик футболчи 2002-йилдаги ЖЧда ғолиб чиққач, “қизил иблислар” унинг трансфери учун 6,5 миллион фунтдан воз кечишди. Шахсан Луис Фелиппе Сколарининг тавсияси билан АПЛга ташриф буюрган футболчи икки мавсум давомида атиги 20 та ўйинда кўриниш берди холос. Футболчининг салоҳияти “қизил иблислар” даражасида эмаслиги маълум бўлгач, клуб уни “Бешиктош”га сотиб юборди.

Ўнг қанот ярим ҳимоячисиКарел Поборски

1996-йилда бўлиб ўтган Европа чемпионатининг рамзий жамоасидан ўрин олган Карелнинг келажаги борасида ҳеч кимда шубҳа йўқ эди. Ўша йили Чехияда йил футболчиси сифатида тан олинган Поборски “Манчестер” сафида йўқолиб қолди. Қайсидир маънода бунга Девид Бекхэмнинг жамоада эканлиги ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Сер Алекс қўлида 1,5 йил шуғулланган футболчи “Бенфика” сафига бориб қўшилишдан бошқа чора топа олмайди.

ҲужумчиДавид Белльон

“Юнайтед” Давидни қўлга киритиш учун бироз айёрлик ишлатади. Футболчининг шартномаси якунланиши арафасида яширин музокаралар ўтказган жамоа якунда “Сандерленд”га 2 миллион компенсация тўлашга мажбур бўлади. Афсуски, ҳужумчи икки йил давомида айтарли бирорта эпизодда ҳам кўриниш бермай, клубни тарк этади.

Ҳужумчи Дун Фанчжо

Манчестер шаҳри жамоаси тарихидаги энг ғалати трансфер сифатида барчанинг ёдида қолган хитойлик футболчи учун “қизил иблислар” “Далян Шиде” клубига 500 минг евро тўлашан эди.

2004-йилда клуб либосини кийган футболчи бирорта гол киритмаган бўлсада, жамоанинг Осиё бозоридаги маркетинг ишларининг силжиши учун катта қадам вазифасини ўтаб беради. Кейинчалик, бу фактни ҳеч ким юзага чиқармаган бўлсада, барча трансфернинг асл моҳиятини англаб бўлган эди. Фанчжо 4 йилликшартноманитўлиқўтаб бўлгач, юртига қайтиб кетади.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:54, 12.04.2020.
Ўқилди: 8355 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.