Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Сельта" "Бока Хуниорс"дан ижарага олинган ҳимоячи Лукас Оласни сотиб олиш бўйича бир қарорга келганича йўқ.
Хабар қилинишича, Испания клуби 25 ёшли уругвайлик футболчини 6 миллион еврога сотиб олиши мумкин, аммо раҳбарият коронавирус туфайли чемпионатни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ вазият туфайли бу масалани кейинга суришга қарор қилди.