Тошкентнинг “Локомотив” клубининг россиялик легионери Кирилл Погребняк sputniknews.ru нашри учун интервью бериб ўтди. “Темирйўлчилар” ҳужумчиси суҳбат давомида ўзбек футболи, клублар савияси ва тўланмаётган маошлар борасида ўз фикрлари билан ўроқлашди.
Оилам билан алоқадаман
— Кирилл,сиз мана 4 ойдан бери Ўзбекистонда истиқомат қиляпсиз. Сиз аввал тўп сурган Швеция билан солиштирганда, Ўзбекистон умуман бошқа сайёрадек ҳис уйғотмаяптими?
— Албатта, фарқ жуда катта. Барча жойда ўзининг плюси ва минуси мавжуд. Агар технология борасида сўз кетса, Швеция Ўзбекистондан шунчалар илгарилаб кетганки, уларни солиштиришнинг ўзи ғалати. Мисол учун, сиз Швецияда такси чақирсангиз “Мерcедес” ёки “Тесла” русумидаги машиналардан бири келади. Бу ернинг одамлари бундай машиналар Швецияда такси сифатида ҳаракатланишидан бехабар ҳам бўлишса керак.
— Сизни жамоа қандай қабул қилди? Жамоадошларингиз билан тезда тил топишиб кетдингизми?
— Жамоа мени жуда яхши кутиб олди. Уларнинг деярли барчаси рус тилида сўзлашади. Ўзбекстонда барча рус тилида сўзлашади. Шу сабабли адаптация борасида муаммолар келиб чиқмади.
—Ўзбекистон ошхонасига кўникишга улгурдингизми?
— Маҳаллий ошхона менга жуда манзур келди. Шунга қарамай, бу таомлар спотчилар учун тўғри келмайди. Жуда ҳам ёғли экан.
— Ўзбекистонда ҳам вирус сабабли пауза эълон қилинганми?
— Ҳа,бизда ҳам мусобақалар тўхтатилган. Бу қанча давом этишидан хабаримиз йўқ. Ҳар хил миш-мишлар юрипти, бироқ аниқ бир факт йўқ. Шунга қарамай, кўчага чиқиш тақиқланмаган. Шу сабабли ҳар куни катта масофаларга югуриш орқали ўз спорт формамни сақлаб туришга интиляпман.
— Сизнинг оила аъзоларингиз ва дўстларингиз Россиядаги вирус билан боғлиқ янгиликларни етказиб туришибдими?
— Оила аъзоларим билан доимо алоқадаман. Мен ҳозир Тошкентдаман. Бутун оилам эса, Москвада. Аслида Москвада эҳтиёт чораларини эндигина кўришни бошлашди. Бу ерда барчасига жуда жиддий эътибор беришмоқда. Карантин қоидаларига риоя қилмаганлар жаримага тортилмоқда.
— Сиз Россиядан тўғри Швециягайўл олдингиз. Бошқа вариантлар ҳам бор эдику?!
— Ҳа,мен кўрикдан ўтиш мақсадида аввал Қозоғистонга бордим. Тан олиш лозим, футболга оид бўлмаган сабаб туфайли у ерда қолмадим. Швецияда эса, футболчилик маҳорати ва инсоний ҳислар биринчи ўринда бўлгани учун мени олиб қолишди.
— ФНЛ, Швеция биринчилиги ва Ўзбекистон чемпионатлари ҳақида нималар дея оласиз?
— Ўзбекистон ҳақида тўлиқ бирор бир фикр билдиришга ҳали эрта. Бу ерда атиги 3 та ўйинда майдонга тушдим холос. Шунга қарамай, мусобақа ва рақибларнинг савияси чакки эмаслиги шундоқ кўриниб турибди. ФНЛда асосан курашларга бой футбол ўйналади. Швециядаги футболчилар барчасини пас орқали амалга оширишга ўрганиб қолган. У ерда қўрқув деган нарсанинг ўзи йўқ. Уларнинг менталитети умуман ўзгача.
— Яқиндагина “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов шогирдларига клуб бир неча ойдан бери маош тўламаётганини расман маълум қилди. Бу Ўзбекистонда одатий ҳолми?
— Ўзбекистон ва Россия бу борада бир-бирга жуда ўхшаш мамлакатлар. Бу ерда ҳам 3 ёки 4 ой футболчилар маошсиз ҳаракат қилиши катта сенсация эмас. Нима ҳам қила олар эдик. Ҳозир барчадан маош билан муаммолар мавжуд.
— Ўзбекистон чемпионатида тўп суриб европалик скаутларнинг назарига тушиш мумкинми?
— Аслида бу жуда мушкул иш. Шундай бўлсада, жамоанг Осиё чемпионлар лигасида иштирок этсагина скаутлар нишонига тушишинг мумкин. Унда ҳам асосансени Осиё клублари кузатади. Нима бўлган тақдирда ҳам Ўзбекистон — Осиёга йўл очувчи мамлакат.
Албатта, бу ердан Европага йўл олиш ҳам мумкин, бироқ бунинг учун футболчидан катта маҳорат ва хоҳиш талаб этилади. Агар европалик скаутлар эътиборида бўлсангиз, демак,сизга камида Осиёнинг 4таклуби қизиқиш билдираётган бўлади.
— Яқинлардан узоқда, барчаси қандай якун топишини билмай туриб ҳаёт кечириш қийинми?
— Бу осон эмас. Шундай бўлса-да, қўлимдан ҳеч нарса келмаслигини англаган холда совуққонликни йўқотмасликка ҳаракат қиляпман. Бу мавзу ҳақида бош қотиргим келмайди. Қанча ўйласам, шунчалар кўнглим ғаш тортади. Ўзимни чалғитиш мақсадида инглиз тилини ўрганишни бошладим.
Шундай бўлсада, доимо хаёлингни бир ерга йиғишнинг уддасидан чиқа олмайсан. 2 ёки 3 ойдан сўнг, нималар ўзгариб кетиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўрсам, стрессга тушиб қолишим мумкин. Барчасини енгиб ўтишим лозим.
— Тошкентдаги ҳаётинг ҳақида қисқача тўхталиб ўтсанг.
— Уйим яқинида катта истироҳат боғи мавжуд. Ўша ерда машғулот ўтказяпман. Ўзимни яхши спорт формада салқаб туришим лозим. Чемпионат эртага бошланиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Балки ярим йилдан сўнг яна майдонга тушарман. Аниғини ҳеч ким айта олмайди. Шундай экан, ортиқча вазн тўплаш ўрнига машқларга урғу беряпман.
— Каратин қоидалари-чи?
— 3 ойдан бери карантин режимида ҳаёт кечираман. Мени кўргани ҳеч ким келмайди. Мен ҳам ҳеч кимни кўргани бормайман. Барчасига жиддий ёндашув лозим.