Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Иван Соловьёв: «Мухлислар туфайли «Навбаҳор»ни ташлаб кета олмадим»

Баҳо:
+ | -

Россиялик футболчи Иван Соловьёв 2019 йилдан бери «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ярим ҳимоячи қандай қилиб Намаганга келгани, Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида "Спорт экспресс"га берган интервьюсида гапириб берди.

— Нима учун ўтган йили Россия чемпионатида "Сочи" сафида ўйнаш имкониятига эга бўла туриб, Ўзбекистонга йўл олдингиз?
— Барчаси бирданига юз берди. Таътил пайтида ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақада иштирок этиш учун бордим. У ерда «Навбаҳор» футболчиси Игорь Голбанни кўриб қолдим. У Сочида туғилган. У менга: "Мен билан юр, Ўзбекистонга борамиз, у ерда фаолиятингни давом эттирасан. Бош мураббий — Андрей Канчельскис", деди.

Мен эса унга ҳазиллашиб: "кетдик", дедим. У эса таслим бўлмади ва давом этди: "Келишдик, бир ҳафтадан сўнг расмийлаштириш учун жамоа бошлиғи келади". Ҳазил-ҳазил билан мен Ўзбекистонга кетиб қолдим. "Сочи" бош мураббийи Точилин мени қўйиб юборишни истамаган эди, аммо клубда менинг тақдирим ҳақида унчалик тушунарли бўлмаган гап-сўзлар бор эди. Боз устига, жамоа Россия премьер-лигасига чиқиш нияти борлиги ҳеч ким гапирмаган эди. Шу боис, Ўзбекистонга кетишга қарор қилдим.

Энг кулгилиси ҳаммаси «Навбаҳор»га келганимда маълум бўлди: мени кўрикка таклиф қилишган экан. Шу боис, музокаралар осон кечмади. Ортга қайтиб кетмоқчи эдим, аммо орага Канчельскис аралашди. У раҳбариятга мени олиб қолиш кераклигини айтди.

— Ҳеч бўлмаса, Ўзбекистонда молиявий томон ютдингизми?
— Ҳа, албатта.

— Қанча?
— Биринчи шартнома бир йилга тузилган эди. Ушбу қишда яхшиланган шартнома имзоладим. Ўзбекистон чемпионати етакчи жамоаларидан бири мен ўз сафига чорлади. У ердаги маошим янада кўпроқ бўлиши мумкин эди. Аммо мен «Навбаҳор»ни ташлаб кета олмадим. Мухлисларнинг меҳрини бошқа ҳеч қаерда ҳис қилмаганман. Умуман олганда, Ўзбекистондаги энг кучли мухлислик Наманганда. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда стадионга 20 минг ишқибоз келади. Бундан ташқари, жамоада ўзимни яхши ҳис қиляпман. Клубга садоқат намойиш қилиб, бошқа жойга кетмадим.

— Мухлислар меҳри нимада акс этади?
— Барча нарсада. Мухлислар ҳамиша мен билан ёнма-ён. Шаҳар бўйлаб юрсанг, ошга, меҳмонга таклиф қилишади.

— Борасизми?
— Йўқ. Бу борада камтарона йўл тутаман. Бўш вақтимни базада ўтказаман.

— Тил борасида муаммо йўқми?
— Нормал ҳаёт кечириш учун рус тили етарли.

— Оилангизни Ўзбекистонга олиб бордингизми?
— Йўқ. Ўғлим ёш, уни ўзи кўниккан шароитдан бошқа шароитга олиб боришни истамадик. Бу ерда менга етишмаётган ягона нарса — бу оилам.

— «Навбаҳор» ўтган йили жадвалда 8-ўринни эгаллади. Бу клуб иштирокига яраша натижа бўлдими?
— Йўқ. Биз учинчи ўринда бораётган эдик, аммо жамоа ўта қўпол хатога йўл қўйди — Канчельскисни истеъфога чиқарди. Жуда ғалати қарор. Бундан ташқари, жамоада футболчилар етишмас эди, деярли битта таркиб билан ўйнаётган эдик. Буларнинг барчаси натижамизга таъсир қилди ва пастга тушиб кетдик. Бахтимизга, Канчельскисни ортга қайтаришди. Ажойиб мураббий. Ушбу мавсумда яхшироқ иштирок этамиз, деб умид қиламан.

— Раҳбариятни бу қадар очиқ танқид қилишдан қўрқмаймизми?
— Ахир бу ҳақиқат. Барча менинг позициямни билади. Лаганбардорлик қилишни ёқтирмайман. Мен ўз фикримни билдириш ҳуқуқига эгаман.

— Ўзбекистон чемпионати савиясини қандай баҳолайсиз?
— Етакчи жамоалар Россия премьер-лигасида иштирок эта олишлари мумкин. Қолганлар — ФНЛ даражасида.

— Чемпионатда танаффус юзага келган. Нима учун Ватанингизга қайтмадингиз?
— Қўйиб юборишмади. Легионерлар мамлакатда қолишни айтишди. Шу боис, клуб базасида яшаяпман, мавсум давом эттирилишини кутяпман. Россиядагидан эртароқ бошласак керак. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият у қадар ёмон эмас. Қўшни Тожикистонда ўйинлар мухлисларсиз ўтказиляпти. Томошабинларсиз ўйин — ўртоқлик ўйинидек гап. Мен буни тушунмайман.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 21:51, 15.04.2020.
Ўқилди: 3726 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик