Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Роббим бошингни силасин, Жамшид!

Баҳо:
+1 | -

Тўғрисўз, адолатпеша, ҳақиқатгўй – мен уни шундай таърифлаган бўлардим. У қисқагина умри давомида бошқалар учун ибрат бўладиган ишларни қила олди. У етимларнинг бошини силади, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашди, улар ҳамма қатори яшашлари, уларни жамият тан олиши, ота-онаси борлар каби барча имкониятлардан фойдаланишлари учун ҳаракат қилди. У ўз қўл остидаги етим болалар учун ҳар ерда ва ҳар ким билан кураша олди. У ўзи ўйлаган ишларнинг анчасига эриша олди, бироқ эришмаганлари қанча эди...

Унинг орзуларидан бири ўз жамоасини юқорида, эътиборда, иззатда кўриш, қўл остидаги болакайларнинг келажагини фаровон қилиш эди. У ўз жамоасига ота ўрнида ота эди. Бирга кулди, йиғлади, қийналди, яйради – ҳаётини етим болакайлар билан боғлаб ташлаганди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига қўйган постларида асосан шу етимлар учун қайғурган битиклар эди. У амалдорларнинг, масъулларнинг эътиборсизлигидан, ноҳақлигидан куюнар, ҳақиқат учун толмай курашарди. Ким билсин, юраги толиқдимикин...

У 29 ёшда эди. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари жамоалари ўртасидаги Жаҳон кубоги ғолиби. У – Чемпион!

У – Жамшид Асадов. Бугун у орамизда йўқ. Унинг яхши одам бўлганига гувоҳлик бера оламан.

Аллоҳ раҳматига олсин!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Бобур Акмалов.

Манба: https://t.me/boburachannel

Хайрулла Ҳамидов:
"Меҳрибонлик уйи болалари мураббийи Жамшид Асадовни Аллоҳ раҳматига олсин!

Кўпчилик билади, гувоҳи бўлган - ёш бўлишига қарамай кўпгина етимларнинг бошини силаганди.

Роббим унинг-да бошини силасин, оила аъзоларига чиройли сабр бериб мукофотласин!"

Киритилди: 18:11, 17.04.2020.
Ўқилди: 7019 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик