“Лестер Сити” ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон “Манчестер Юнайтед”дан бўлаётган қизиқишларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Бундай нарсалар баъзида ўйлашга ва ўзингдан фаҳрланишга сабабчи бўлади. Ҳозир барчасини яхшилаб ўйлаб олиш учун вақт етарли. Мен “Лестер”да ўзимни ўйимдагидек ҳис қиляпман. Мен клубни, мухлисларни ва менежерни яхши кўраман. Бу ерда жуда баҳтлиман”, - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, футболчига шунингдек, "Реал" ва "Челси" клубларидан ҳам таклфилар бўляпти.