«Реал» ёзги трансфер пайтида бир қатор футболчиларни сотиб, 120 миллион евро пул ишлаб олмоқчи.
Мадридликлар чиқиш эшикларини кўрсатадиган ўйинчилар орасида Гарет Бэйл, Хамес Родригес, Лукас Васкес, Мариано Диас, Альваро Одриосола ва Начо бор. Клуб ушбу ўйинчиларни сотишдан оладиган даромаддан ташқари маошлар билан боғлиқ харажатларнинг йўқолиши ҳисобига 75 миллион евро пулни тежайди.