Кириш Регистрация

Насри ўзининг йўқолиб қолганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча кун аввал DHnet.be нашри "Андерлехт" ярим ҳимоячиси Самир Насри йўқолиб қолгани ҳақида маълумот тарқатган эди. Чунки, у жамоанинг машғулотига етиб келмаган эди.

Аммо франциялик футболчи 20 апрель куни Instagram орқали алоқага чиқиб, вазиятга тушунтириш бериб ўтди.

"Кўпгина ОАВда менинг йўқолиб қолганим ҳақидаги хабарларни ўқидим. Бу қўпол ҳазил. Мен шу ердаман, аҳволим яхши. Мен ҳар куни "Андрелехт" шифокорлари ва Венсан Компани билан гаплашиб турибман.

Мен ўйинлар қачон бошланиши ҳақидаги хабарни, плей-оффда ўйнаймизми ёки йўқми - шуни кутяпман. Мен ҳақимда бўлар-бўлмас хабарларни тарқатишни бас қилинг", - деди Самир.

Манба: isport.ua
Киритилди: 07:33, 22.04.2020.
Ўқилди: 4731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.