Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Шаҳбоз Умаров Яхшибоевдан кучлироқми?

Баҳо:
+ | -

Беларусь чемпионатининг дастлабки 5та тур ўйинлари якунланди. Tribuna.com сайти ушбу мавсумда ўзини кўрсатаётган 10 футболчи ҳақида маълумот тайёрлади. Улар орасида «Энергетик-БГУ» ҳужумчиси Жасур Яхшибоев ҳам бор. Сайтнинг ўзбекистонлик футболчи ҳақидаги хулосаси билан таништириб ўтамиз.

Жасур Яхшибоев, «Энергетик-БГУ»
Статистика: 5 ўйин, 3 гол, 1 узатма

22 ёшли ўзбекистонлик футболчи илк турда БАТЭ дарвозасига 2та гол уриб, Беларусь футболига дадиллик билан кириб келди. Кейинги турда Даниил Мирошниковга голли узатма берган бўлса, «Минск»га қарши 3-баҳсда яна битта голга муаллифлик қилди. Яхшибоев ҳақида нафақат бизда, балки унинг Ватанида ҳам гапира бошлашди. Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Равшан Эрматов ундан катта келажак кутмоқда. Футболчининг ўзи эса мавсум тўпурари бўлишни истамоқда. Жасур «Пахтакор»га қайтишни истамаяпти. Польшанинг «Ракув» клуби унга қизиқиш билдирди. Яхшибоев кейинги 2та ўйинда гол урмади, «Энергетик-БГУ» эса ҳар икки баҳсда ютқазди.

Яхшибоев "талабалар"нинг қарши ҳужумга асосланган ўйин услубига идеал даражада мослашиб кетди. Деярли барча голлар у орқали урилмоқда. Ҳужумчи ажойиб дриблигга эга ва у бу хусусияти орқали ҳужумга кескинлик бағишламоқда. InStat маълумотларига кўра, ўзбекистонлик легионер деярли ҳар бир ўйинда ўртача 11 марта рақибларни алдашга уриниб, уларнинг 8тасини муваффақиятли амалга оширмоқда. Беларусда ҳеч бир футболчи бунчалик кўп финт ишлатмайди. БАТЭ ва «Минск»га қарши баҳсларда унинг уринишларининг 90 фоизи муваффақиятли бўлди.

Шунингдек, Жасур тўпни жуда яхши қабул қилади. Илк уринишдаёқ ўзига тезлик олиш ёки дриблинг ишлатиш учун қулай имкониятни юзага келтиради.

Ҳозирча «Энергетик»даги яна бир ўзбек футболчиси Шаҳбоз Умаров ҳақида бундай фикр билдириш қийин. Тўпни қабул қилиш жараёнида у нигоҳини тўпга қаратгани учун кўпинча уни йўқотиб қўймоқда. "Студентлар" мураббийлар штабининг айтишича, Умаров Яхшибоевдан кучлироқ экан, лекин мавсумолди йиғини пайтида у касал бўлиб қолгани учун ҳозирча ўзининг бор имкониятини кўрсата олмаяпти.

Манба: by.tribuna.com
Киритилди: 20:20, 22.04.2020.
Ўқилди: 6167 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3451]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3296]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2517]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2473]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2156]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2037]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1885]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1787]

«Арсенал» «Реал» ҳимоячисини харид қилмоқчи [1779]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1670]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.