«Реал» клуби ёзга трансфер пайтида 11 нафар футболчини сотиб юбориши мумкин.
Sport.es тарқатган хабарга кўра, мадридликлар сафини Гарет Бэйл, Хамес Родригес, Мариано Диас, Браим Диас, Альваро Одриосола, Лука Йович, Эдер Милитао, Альфонс Ареола, Лука Модрич, Марсело ва Лукас Васкес тарк этиши мумкин.
«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ва клуб президенти Флорентино Перес ижарадан қайтадиган футболчилар учун жой ажратишни режалаштиришмоқда.