“Интер” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Calciomercato нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “нерадзуррилар” бош мураббийи Антонио Конте Погбанинг нималарга қодир эканлигини яхши билади. Улар аввал “Ювентус”да бирга ишлашган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи хизматига “Реал Мадрид” ва “Ювентус” клублари қизиқиш билдирмоқда.